Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич
Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
.
.
Сайтни бахолаш
Ишонч телефонига берилган бахолар
КУН ТАРИХИ: БУРҲОНИДДИН МАРҒИНОНИЙНИНГ ҚАБРИ ҚАЕРДА?
2024-10-29 15:26:13 2974
1197 йил (бундан 827 йил олдин) – буюк фақиҳ, имом Бурҳониддин Марғиноний иккинчи марта ҳаж сафарига отланганда Самарқандни тарк этишга улгурмай оғир хасталикдан вафот этди. Тарихчи Абу Тоҳирхожа Самарқандийнинг “Самария” асарида ёзилишича, бу ходиса ҳижрий 593 йил зулҳижжа ойининг ўн тўртинчи куни сешанбада (милодий 1197 йил 29 октябрда) содир бўлди. Уни мусулмон оламининг энг табаррук қабристонларидан бири – Чокардиза қабристонига дафн этганлар.
Мавлоно Бурҳониддиннинг қабри тўғрисида Абу Тоҳирхожа Самарқандий жумладан шундай дейди: “Мавлоно Бурҳониддин ал-Марғинонийнинг мозори... Чокардиза қабристонида, катта кўчанинг кунботарида, ҳовузга ўхшаган чуқурнинг ёнидадирким, шу катта йўл ўша ҳовуз орқали шарқий-шимолга қараб ўтади. Мавлоно Бурҳониддиннинг қабри ўша катта йўлнинг жануб тарафида, пишиқ ғиштдан қилинган баланд суфададир”.
Маълумот ўрнида қайд этиш жоизки, Бурҳониддин Марғинонийнинг “Китоб ал-Ҳидоя” (қисқача номи “Ҳидоя” – “Тўғри йўл”) асари нафақат Мовароуннаҳрда, балки бутун ислом шарқида бир неча тилларга таржима этилиб маълум ва машҳур бўлган. Бу китоб фиқҳ илми бўйича энг аниқ, изчил, мукаммал асардир. Ундан асрлар давомида ислом ҳуқуқшунослиги бўйича нуфузли ҳуқуқий манба – асосий қўлланма сифатида фойдаланилган.
Ўзбекистон Миллий энциклопедиясида ёзилишича, аллома нафақат уламолар, балки оддий халқ орасида ҳам “ҳидоят йўлининг сарбони” дея катта ҳурмат - эътибор топган. Бурҳониддин валмилла (ислом динининг далили, исботи) деган шарафли номга сазовор бўлган. Ҳозир ҳам жаҳондаги кўплаб олий ўқув юртларида мусулмон ҳуқуқшунослиги фанлари Бурҳониддин Марғинонийнинг фиқҳ таълимоти асосида ўрганилади.
Ўзбекистонда 1997 йилда милодий сана бўйича улуғ аллома вафотининг 800 йиллиги, 2000 йилда ҳижрий сана бўйича таваллудининг 910 йиллиги кенг нишонланди. Шу муносабат билан Марғилон шаҳри марказида Бурҳониддин Марғиноний ёдгорлик мажмуи бунёд этилиб, шу ерда унинг рамзий мақбараси ўрнатилди.
Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook,
Telegram,
Facebook,
YouTube,
Instagram