Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич
Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
.
.
Сайтни бахолаш
Ишонч телефонига берилган бахолар
ФАРҒОНАДА ВОДИЙДА ЯГОНА БЎЛГАН ОДАМ ДНКСИ СУД-БИОЛОГИК ЭКСПЕРТИЗАСИ ЛАБОРАТОРИЯСИ ТАШКИЛ ЭТИЛДИ
2024-11-04 15:30:37 651
Адлия вазирлиги ҳузуридаги Х.Сулаймонова номидаги Республика суд экспертизаси маркази Фарғона вилояти бўлимининг янги биноси фойдаланишга топширилди. Очилиш маросимида вилоят секторлари раҳбарлари, соҳа мутахассислари, жамоатчилик вакиллари иштирок этди.
Вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров жамоани янги қиёфа касб этган бино билан қутлаб, адолатни қарор топтириш, фуқароларнинг ҳуқуқлари ва эркинликларини таъминлаш, одил судловни амалга ошириш, жиноятлар ва ҳуқуқбузарликларни аниқлаш масалаларида мазкур марказнинг хизмати катта эканлигини таъкидлаб ўтди. Президентимиз фармони ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 10 январдаги қарорига асосан вилоятимизда Фарғона водийсида ягона бўлган Одам ДНКси суд-биологик экспертизаси лабораторияси ташкил этилганлиги соҳа ривожида муҳим воқеа бўлганлигини, аҳоли учун қулайлик яратилганлигини билдирди.
Адлия вазири ўринбосари Шерзод Рабиев, Х.Сулаймонова номидаги Республика суд экспертизаси маркази раҳбари Акрам Халиловлар сўнгги йилларда барча соҳалар қатори, суд ҳуқуқ тизимининг ажралмас қисми, муҳим бўғинларидан саналган суд-экспертлик фаолиятини янада такомиллаштириш борасида ҳам кенг ислоҳотлар амалга оширилаётгани, хусусан, суд экспертизаларининг самарадорлигини ошириш, соҳани замонавий, юқори аниқликдаги таҳлил воситалари билан жиҳозлаш орқали, одил судловни таъминлашга алоҳида эътибор қаратилганлигини алоҳида эътироф этишди.
Жорий йилнинг учинчи чорагида Фарғона вилоят бўлимига мураккаблик даражаси юқори бўлган 1 мингдан ортиқ экспертизадан ўтказиш учун материаллар келиб тушган. Турли соҳалар бўйича 1400 дан ортиқ саволлар кўриб чиқилган, 1 мингдан ортиқ ҳолатлар бўйича суд ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар томонидан экспертиза тадбирлари тайинланиб, жараёнда 4900 тадан ортиқ объектлар ўрганилган, 7780 та тадқиқотлар ўтказилган.
Ҳақиқий ҳолатни далиллар билан аниқлаш учун бугунги кунда Фарғона вилоят ҳудудий бўлимида барча шарт-шароитлар яратилди. Бу ерни моддий-техник базасини мустаҳкамлаш мақсадида замонавий ускуна ва жиҳозлар, жумладан, ДНК экспертиза лабораториясига қарийб 600 минг доллар миқдорида жиҳозлар харид қилинди.
Рамзий лента қирқилиб, тадбир иштирокчилари янги бинода яратилган шароитлар билан танишдилар.
Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook,
Telegram,
Facebook,
YouTube,
Instagram