Шрифт ўлчами Ранг Расм

ВИРТУАЛ ҚАБУЛХОНА

ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР

НОРМАТИВ ХУЖЖАТЛАР

Очиқ маълумотлар (бюджет)

ОЧИҚ МАЪЛУМОТЛАР


ИСРОИЛДА ПРЕЗИДЕНТ МУРОЖААТИНИ ТИНГЛАДИЛАР

×

 2020-01-25 18:34:22    404

PDF юклаш
Чоп этиш


Ўзбекистон Республикаси Президентиниг Олий Мажлисга Мурожаатномаси Исроилда яшайдиган аслида Ўзбекисонда туғилиб ўсган собиқ ҳамюртларимизда ҳам катта қизиқиш уйғотди. Улар Ўзбекистоннинг Исроилдаги элчихонаси, “Дўстлик” уйи, миллатлар саройи ва қизиқиш клубларида уюшган ҳолда интернет орқали Ўзбекистон Президентининиг Олий Мажлисга Мурожаатномасини тинглаб томоша қилдилар.

- Биз Ўзбекистонда рўй бераётган иқтисодий ва сиёсий ўзгаришларни эътибор билан кузатиб бормоқдамиз, - дейди Наргиза Қодирова. – Буни ўтган йили туғилиб ўсган она шаҳрим Фарғонага борганимда ўз кўзим билан кўрдим. Ўзбекистонда инвесторлар учун барча шароитлар яратилибди. Менинг дўстларим эртанги кунларига ишонч билан қарамоқдалар. Президентнинг Парламентга Мурожаатида қўйилган вазифалар Ўзбекистон нуфузини жаҳон ҳамжамиятида янада юқорига кўтариши шубҳасиздир. Ўзбекистон ва ўзбек халқига тинчлик ва фаровонлик тилайман.