Шрифт ўлчами Ранг Расм

ВИРТУАЛ ҚАБУЛХОНА

ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР

НОРМАТИВ ХУЖЖАТЛАР

Очиқ маълумотлар (бюджет)

ОЧИҚ МАЪЛУМОТЛАР


Ягона телефон регламенти

 2017-06-19 16:54:23    1551

PDF юклаш
Чоп этиш



ЯГОНА ТЕЛЕФОН РАҚАМИ0(373) 244-07-55

ХИЗМАТ РЕГЛАМЕНТИ



Фарғона вилояти ҳокимлиги фаолияти бўйича «Ягона телефон» орқали келиб тушаётган мурожаатларни кўриб чиқиш.

 1. Хизмат паспорти

1.1.   Хизмат номи

Фарғона вилояти ҳокимлиги фаолияти бўйича «Ягона телефон» орқали келиб тушаётган мурожаатларни кўриб чиқиш.

1.2. Хизмат натижаси

Мурожаатни кўриб чиқиш натижаси ва қабул қилинган қарор оғзаки равишда телефон орқали етказилади.

1.3. Хизмат кўрсатувчи органлар ва бланкалар олиш жойи

Мурожаатни кўриб чиқиш алохида бланк ва бошқа хужжатларни талаб қилмайди, фақат Ўзбекистон Республикасининг “Фуқароларнинг мурожаатлари тўғрисидаги” қонуни талабларга риоя этилиши сўралади.

1.4. Қонуний асос

Ўзбекистон Республикасининг “Фуқароларнинг мурожаатлари тўғрисидаги” 6-май 1994 йил 1064-XII-сон қонуни.

1.5. Хизматдан фойдаланувчилар

Ўзбекистон Республикаси жисмоний ва юридик шахслари, шунингдек чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахслар.

1.6. Сўров юбориш муддати

Кун давомида 9:00 – 18:00

1.7. Бажариш муддатлари

Фуқаролар мурожаати келиб тушган кундан бошлаб, 30 кун мобайнида кўриб чиқилади, қўшимча ўрганишни талаб этувчи мурожаатлардан ташқари ва мазкур холат бўйича маълумот ариза юборган шахсга етказилади. Давлат идораси, бошқарма ва ташкилотларга келиб тушган ариза ва шикоятларни 30 кун муддатгача тўлиқ кўриб чиқишга мажбур, қўшимча ўрганишни талаб этмайдиган мурожаатларни эса 15 кундан кечикмай кўриб чиқишлари шарт.

1.8. Кўриб чиқиш муддати

15 иш куни мобайнида.

2. Хизматдан фойдаланувчиларга маълумотларни етказиш

2.1. Маълумотнинг хажми ва таркиби

Мурожаат қилган ҳар қандай шахсга қўйидаги маълумотларни тақдим этиш кафолатланади:

- хизматни кўрсатаёган идора манзили, иш вақти, қабул қилиш кунлари (телефон орқали қабулга ёзилиш, мурожаат куни қабулга кириш, навбатда туриш)

- хизматдан фойдаланиш тартиблари тўғрисида

- хизматни кўрсатиш муддатлари тўғрисида

2.2. Оммавий хабардор этиш

Кўриб чиқилмаган.

2.3. Сўров бўйича хабардор этиш

Шахсан: 9-00 дан 18-00 гача оғзаки равишда хизматдан фойдаланиш бўйича барча масалада консультация (20 дақиқадан ўтмаслиги лозим) ва ёзма равишда матн кўринишида маълумотларни тақдим этиш;

Факс орқали: Туну-кун узлуксиз ҳар қандай ёзма равишдаги сўровларни қабул қилиш;

Электрон почта орқали: Туну-кун узлуксиз ҳар қандай ёзма равишдаги, матн кўринишидаги ва скайнерланган  кўринишдаги сўровларни қабул қилиш.

2.4. Хизмат кўрсатувчи идора манзили

Ўзбекистон Республикаси, Фарғона вилояти, Фарғона шаҳар, А.Навои кўчаси 15

Телефон: (0373) 244-07-55

Факс: (0373) 223-07-55

2.5.  Фойдаланиладиган хужжат бланкалари (формалари)

Кўриб чиқилмаган.

3. Хизмат кўрсатиш

3.1. Иш вақти

Душанба-Шанба кунлари, соат 9-00 дан 18-00 гача.

3.2. Кутиш тартиби

Телефон кўнғироқларини қабул қилиш душанба-шанба кунлари соат 9-00 дан 18-00 гача қабул қилинади.

4. Хизмат кўрсатиш жараёнлари

4.1. Керакли хужжатлар

Шахсни тасдиқловчи хужжат.

4.2. Хизмат нархи

Хизмат бепул равишда кўрсатилади.

4.3. Давлат хизматини кўрсатиш босқичлари

Телефон орқали мурожаатни қабул қилиш ва тегишли тартибда рўйхатдан ўтказилгандан сўнг, мурожаат хужжат кўринишида рахбариятга кўриб чиқиш учун масъул бўлган тегишли бўлимни аниқлаш ва сифатли жавобни тайёрлаш мақсадида имзо учун юборилади. Мурожаат тематикасини кўриб чиқилгандан сўнг топшириқни бажарилиши назоратга олиш учун назорат карточкаси очилади. Белгиланган муддатларда масъул бўлим томонидан мурожаатни ижроси юзасидан тегишли кўрсатма тайёрланади ва мурожаат қилган шахсга юборилади.

4.4. Ички тартибда давлат хизматини кўрсатиш жараёнлари

1) Хужжатни рўйхатга олиш ва рахбариятга юбориш;

2) Назорат карточкасини очиш ва масъул бўлган бўлимга юбориш мақсадида Умумий бўлимга юбориш;

3) Масъул бўлган бўлим томонидан аризачига жавоб хати тайёрланади ва Умумий бўлимга рўйхатга олиш учун юбориш.

4) Умумий бўлим томонидан аризачига жавоб хатини юбориш.

4.5. Рад этиш асослари

Фуқаро телефон орқали мурожаатида исми-шарифи, манзили нотўғри ёки асоссиз ва ёлғон маълумотлар кўрсатилган бўлса, мазкур мурожаат аноним хисобланади ва кўриб чиқилмайди.

5. Сифатини таъминлаш

5.1. Сифат кўрсаткичлари

Аввал кўриб чиқилган масалалар бўйича қайта мурожаатни йўқлиги.

5.2. Сифатсиз кўрсатилган хизматга шикоят билдириш

Фуқаро мурожаатига олган жавобига шикоятни аниқ бир сабабни кўрсатган холда тақдим этиши мумкин.Шикоят бериш усули – ёзма равишда аниқ шикоят сабабини кўрсатган холда қонунчиликда белгиланган тартибда бериши мумкин.