Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич
Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
.
.
Сайтни бахолаш
Ишонч телефонига берилган бахолар
Ҳурматли тадбиркорлар ва ўз фаолиятини кенгайтириш истагида бўлган ишбилармонлар!!!
2018-06-04 13:16:25 373
Ҳурматли тадбиркорлар ва ўз фаолиятини
кенгайтириш истагида бўлган ишбилармонлар!!!
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 25 августдаги “Фарғона вилоятида жойлашган ишламай турган ва кам қувватли корхоналар фаолиятини тиклаш, шунингдек давлат мулки объектларидан самарали фойдаланиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 672-сонли қарорига асосан Қувасой шаҳридаги собиқ “Қувасой чинниси” АЖ ҳудудида кичик саноат зонаси ташкил қилинмоқда.
Кичик саноат зонаси ҳудудидаги ишлаб чиқариш майдонлари тадбиркорлик субъектларига, давлат кўчмас мулкидан фойдаланганлик учун энг кам ижара тўлови ставкаси бўйича, ижарага олинган майдонда амалга ошириладиган фаолият туридан келиб чиққан ҳолда, тегишли коэффициентларни қўлламасдан узоқ муддатли ижарага берилади.
Саноат зоналарида жойлаштирилган тадбиркорлик субъектларини, уларнинг ишлаб чиқариш эҳтиёжларига мувофиқ, электр энергияси ва табиий газ билан таъминланади.
Энг асосийси, кичик саноат зоналарида жойлашадиган корхоналар инвестиция шартларини бажарган ҳолатда кичик саноат зоналари ҳудудида жойлаштириш тўғрисидаги қарор қабул қилинган санадан бошлаб юридик шахсларнинг мол-мулк солиғи ва фойда солиғи тўлашдан, шунингдек, ягона солиқ тўлови (солиққа тортишнинг соддалаштирилган тизими қўлланаётган субъектлар учун) тўлашдан икки йил муддатга озод қилинади.
Корхона ўзи ишлаб чиқарган маҳсулотнинг 30 % дан кўп миқдорини экспорт қилишни йўлга қўйса, имтиёзлар қўшимча равишда яна икки йилга узайтириб берилади.
Фарғона вилояти ҳокимлиги ҳузуридаги “Кичик саноат зоналарини бошқариш дирекцияси” ДУК балансидаги собиқ “Қувасой чинниси” АЖнинг
ишлаб чиқариш майдонлари қуйидаги 40 та лотлар асосида танловга қўйилади:
1-лот – Фойдали майдони 892,31 кв.метр, маъмурий бино 1-қаватнинг бир қисми, бино баландлиги – 3,0 метр, бинони реконструкция қилиш шарти билан, яратиладиган иш ўринларининг энг кам миқдори 40 та;
2-лот – Фойдали майдони 589,69 кв.метр, маъмурий бино 1-қаватнинг бир қисми, бино баландлиги – 3,0 метр, бинони реконструкция қилиш шарти билан, яратиладиган иш ўринларининг энг кам миқдори 50 та;
3-лот – Фойдали майдони 865,84 кв.метр, маъмурий бино 2-қаватнинг бир қисми, бино баландлиги – 3,0 метр, бинода реконструкция қилиш шарти билан, яратиладиган иш ўринларининг энг кам миқдори 50 та;
4-лот – Фойдали майдони 541,63 кв.метр, маъмурий бино 2-қаватнинг бир қисми, бино баландлиги – 3,0 метр, бинони реконструкция қилиш шарти билан, яратиладиган иш ўринларининг энг кам миқдори 50 та;
5-лот – Фойдали майдони 745,01 кв.метр, маъмурий бино 3-қаватнинг бир қисми, бино баландлиги – 3,0 метр, бинода реконструкция қилиш шарти билан, яратиладиган иш ўринларининг энг кам миқдори 40 та;
6-лот – Фойдали майдони 668,31кв.метр, маъмурий бино 3-қаватнинг бир қисми, бино баландлиги – 3,0 метр, бинони реконструкция қилиш шарти билан, яратиладиган иш ўринларининг энг кам миқдори 40 та;
7-лот – Фойдали майдони 719,37 кв.метр, маъмурий бино 4-қаватнинг бир қисми, бино баландлиги – 3,0 метр, бинони реконструкция қилиш шарти билан, яратиладиган иш ўринларининг энг кам миқдори 40 та;
8-лот – Фойдали майдони 679,73 кв.метр, маъмурий бино 4-қаватнинг бир қисми, бино баландлиги – 3,0 метр, бинони реконструкция қилиш шарти билан, яратиладиган иш ўринларининг энг кам миқдори 60 та;
9-лот – Ошхона биносининг бир қисми умумий фойдали майдони 332,93 кв.метр, бино баландлиги – 4,15 метр, бинони реконструкция қилиш шарти билан, яратиладиган иш ўринларининг энг кам миқдори 32 та;
10-лот – Ошхона биносининг бир қисми умумий фойдали майдони 263,6 кв.метр, бино баландлиги – 4,15 метр, бинода реконструкция қилиш шарти билан, яратиладиган иш ўринларининг энг кам миқдори 24та;
11-лот – Ошхона биносининг бир қисми умумий фойдали майдони 493,77 кв.метр, бино баландлиги – 4,15 метр, бинода реконструкция қилиш шарти билан, яратиладиган иш ўринларининг энг кам миқдори 10та;
12-лот – ошхона биносининг бир қисми умумий фойдали майдони 424,34 кв.метр, бино баландлиги – 4,15 метр, бинода реконструкция қилиш шарти билан, яратиладиган иш ўринларининг энг кам миқдори 24та;
13-лот – Ёзги ошхона биноси умумий фойдали майдони 692,54 кв.метр, бино баландлиги – 4,15 метр, бинони реконструкция қилиш шарти билан, яратиладиган иш ўринларининг энг кам миқдори 30 та;
14-лот – Маҳсулот сақлаш омбори биноси умумий фойдали майдони 405,73 кв.метр, бино баландлиги – 4,15 метр, бинони реконструкция қилиш шарти билан, яратиладиган иш ўринларининг энг кам миқдори 40 та;
15-лот – Механик таъмирлаш цехини бир қисми (РМЦ), умумий фойдали майдони 793,4 кв.метр, бино баландлиги – 6,15 метр, бинони реконструкция қилиш шарти билан, яратиладиган иш ўринларининг энг кам миқдори 40та;
16-лот – механик таъмирлаш цехини бир қисми (РМЦ), умумий фойдали майдони 928,98 кв.метр, бино баландлиги – 6,15 метр, бинони реконструкция қилиш шарти билан, яратиладиган иш ўринларининг энг кам миқдори 50та;
17-лот – Механик таъмирлаш цехини бир қисми (РМЦ), умумий фойдали майдони 836,75 кв.метр, бино баландлиги – 6,15 метр, бинони реконструкция қилиш шарти билан, яратиладиган иш ўринларининг энг кам миқдори 40та;
18-лот – Механик таъмирлаш цехини бир қисми (РМЦ), умумий фойдали майдони 987,25 кв.метр, бино баландлиги – 6,15 метр, бинони реконструкция қилиш шарти билан, яратиладиган иш ўринларининг энг кам миқдори 44та;
19-лот – Қолип тайёрлаш цехи (ККО) цехи ва унга туташ ҳудудлар, умумий фойдали майдони 6025,66 кв.метр, бино баландлиги – 8,85 метр, бинони реконструкция қилиш шарти билан, яратиладиган иш ўринларининг энг кам миқдори 80та;
20-лот – Уралит цехи ва унга туташ ҳудудлар, умумий фойдали майдони 3120,58 кв.метр,бино баландлиги – 9,2 метр, бинони реконструкция қилиш шарти билан, яратиладиган иш ўринларининг энг кам миқдори 70та;
21-лот – Хом ашё тайёрлаш цехи (МЗЦ) биносини бир кисми фойдали майдони 2112,52 кв.метр, бино баландлиги – 18,3 метр, бино ички тарафдан қисман айланаси 2 қаватдан иборат, бинони реконструкция қилиш шарти билан, яратиладиган иш ўринларининг энг кам миқдори 64та;
22-лот – Хом ашё тайёрлаш цехи (МЗЦ) биносини бир кисми фойдали майдони 1532,94 кв.метр, бино баландлиги – 18,3 метр, бинони реконструкция қилиш шарти билан, яратиладиган иш ўринларининг энг кам миқдори 72та;
23-лот – Очиқ айвон ва унга туташ ҳудудлар, фойдали майдони 1685,55 кв.метр, бино баландлиги – 4,5 метр, бинони реконструкция қилиш шарти билан, яратиладиган иш ўринларининг энг кам миқдори 30та;
24-лот – Омборхона биноси ва унга туташ ҳудудлар, фойдали майдони 432,0 кв.метр, бино баландлиги – 5,5 метр, бинони реконструкция қилиш шарти билан, яратиладиган иш ўринларининг энг кам миқдори 24та;
25-лот – Омборхона биноси ва унга туташ ҳудудлар, фойдали майдони 984,33 кв.метр, бино баландлиги – 5,5 метр, бинони реконструкция қилиш шарти билан, яратиладиган иш ўринларининг энг кам миқдори 16та;
26-лот – Омборхона биноси ва унга туташ ҳудудлар, фойдали майдони 390,71 кв.метр, бино баландлиги – 5,5 метр, бинони реконструкция қилиш шарти билан, яратиладиган иш ўринларининг энг кам миқдори 24та;
27-лот – Омборхона биноси ва унга туташ ҳудудлар, фойдали майдони 458,32 кв.метр, бино баландлиги – 5,5 метр, бинони реконструкция қилиш шарти билан, яратиладиган иш ўринларининг энг кам миқдори 20та;
28-лот – Очиқ айвон ва унга туташ ҳудудлар, фойдали майдони 864,0 кв.метр, бино баландлиги – 5 метр, бинони реконструкция қилиш шарти билан, яратиладиган иш ўринларининг энг кам миқдори 24та;
29-лот – Очиқ айвон ва унга туташ ҳудудлар, фойдали майдони 972,0 кв.метр, бино баландлиги – 5 метр, бинони реконструкция қилиш шарти билан, яратиладиган иш ўринларининг энг кам миқдори 30та;
30-лот – Омборхона биноси ва унга туташ ҳудудлар, фойдали майдони 852,77 кв.метр, бино баландлиги – 5,5 метр, бинони реконструкция қилиш шарти билан, яратиладиган иш ўринларининг энг кам миқдори 30та;
31-лот – Автомабилларни таъмирлаш устахона биноси ва унга туташган худуд, фойдали майдони 116,6 кв.метр, бино баландлиги 2,95 метр, бинони реконструкция қилиш шарти билан, яратиладиган иш ўринларининг энг кам миқдори 12 та;
32-лот – Автомабилларни таъмирлаш устахона биноси ва унга туташган худуд, фойдали майдони 109,44 кв.метр, бино баландлиги 2,95 метр, бинони реконструкция қилиш шарти билан, яратиладиган иш ўринларининг энг кам миқдори 12 та;
33-лот – Автомабилларни таъмирлаш устахона биноси ва унга туташган худуд, фойдали майдони 213,6 кв.метр, бино баландлиги 2,95 метр, бинони реконструкция қилиш шарти билан, яратиладиган иш ўринларининг энг кам миқдори 20 та;
34-лот – Маиший бино, фойдали майдони 649,2 кв.метр, бино баландлиги 4,15 метр, бинони реконструкция қилиш шарти билан, яратиладиган иш ўринларининг энг кам миқдори 36 та;
35-лот – Автомабилларни таъмирлаш устахона биноси ва унга туташган худуд, фойдали майдони 111,67 кв.метр, бино баландлиги 2,95 метр, бинони реконструкция қилиш шарти билан, яратиладиган иш ўринларининг энг кам миқдори 16 та;
36-лот – Ишлаб чиқариш цехи, фойдали майдони 1400,0 кв.метр, бинони реконструкция қилиш шарти билан, яратиладиган иш ўринларининг энг кам миқдори 16 та;
37-лот – Бўш турган майдон, умумий майдони 1100,0 кв.метр, янги бино қуриш шарти билан яратиладиган иш ўринларининг энг кам миқдори 24 та;
38-лот – Бўш турган майдон, умумий майдони 960,0 кв.метр, янги бино қуриш шарти билан яратиладиган иш ўринларининг энг кам миқдори 16 та;
39-лот – Бўш турган майдон, умумий майдони 935,0 кв.метр, янги бино қуриш шарти билан яратиладиган иш ўринларининг энг кам миқдори 24 та;
40-лот – Бўш турган майдон, умумий майдони 965,0 кв.метр, янги бино қуриш шарти билан яратиладиган иш ўринларининг энг кам миқдори 24 та;
Танловга озиқ-овқат, чарм-поябзал, қурилиш маҳсулотлари, мебел махсулотлари, тикувчилик ва тўқимачилик маҳсулотлари ва ҳалқ хўжалиги учун зарур бўлган маҳсулотларни ишлаб чиқариш йўналишидаги лойиҳалар таклифлари қабул қилинади.
Энг яхши лойиҳалар саноат зонаси ҳудудига танлов асосида жойлаштирилади.
Танлов таклифини тақдим этишда қуйидаги ҳужжатлар албатта мавжуд бўлиши лозим:
давлат рўйхатидан ўтганлиги тўғрисидаги гувохнома нусхаси;
муҳрланган конвертга солинган бизнес-режа, унда қуйидаги маълумотлар албатта ўз аксини топиши лозим:
режалаштирилаётган ишлаб чиқариладиган маҳсулот хажми ва маҳсулот турлари тўғрисидаги маълумот;
яратиладиган янги иш ўринлари сони ва кичик саноат зонаси худудида иш фаолиятини бошлагандан сўнг қабул қиладиган ишчилар сони тўғрисидаги маълумот;
инвестиция мажбуриятларининг таклиф этилаётган суммаси, молиялаштиришнинг аниқ манбалари;
инвестициявий ва ижтимоий мажбуриятларнинг тури, муддати ва уларни бажариш шартлари;
ишлаб чиқаришни ташкил этиш учун талаб этиладиган хом-ашё ресурсларининг манбалари, фойдаланиш имкониятлари мавжудлиги;
маҳсулот реализацияси учун мўлжалланган бозорнинг эгалланганлиги, аниқ харидор ёки мижозларнинг мавжудлиги, экспорт ҳажми тўғрисидаги маълумотлар (агар мавжуд бўлса).
Шошилинг, қулай имкониятни қўлдан бой берманг.
Танлов савдоларига хужжатлар оммавий ахборот воситаси оркали танлов эълон килинган кундан бошлаб бир ой муддат ичида Фарғона шаҳар Навоий кўчаси 15-уйда жойлашган Фаргона вилоят хокимлиги ҳузуридаги “Кичик саноат зоналарини бошқариш дирекцияси” ДУК томонидан қабул қилинади.
Ўзингизни қизиқтирган саволлар билан Фаргона вилоят хокимлиги ҳузуридаги “Кичик саноат зоналарини бошқариш дирекцияси” ДУнинг 244-23-42 ҳамда вилоят Иктисодиёт ва ҳудудларни комплекс ривожлантириш Бош бошқармасининг 244-29-55, 244-29-53 телефон рақамларига мурожаат қилишингиз мумкин.