
Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич

.
.
Сайтни бахолаш
Ишонч телефонига берилган бахолар
ФАРҒОНАДА 9 МАЙ – ХОТИРА ВА ҚАДРЛАШ КУНИ МУНОСАБАТИ БИЛАН ҲАРБИЙ ПАРАД БЎЛИБ ЎТДИ

2021-05-10 15:06:42 408
Фарғона шаҳрида 9 май – Хотира ва қадрлаш куни умумхалқ байрами тантаналари эрта тонгдан шаҳардаги "Ватанпарварлар боғи" олдида ҳарбий юриш ва техникалар паради билан бошланди.
Тадбирда вилоят ҳокими, ҳарбий-маъмурий сектор раҳбари Хайрулло Бозоров, Шарқий ҳарбий округ қўшинлари қўмондони полковник Лутфулла Бузруков, вилоят Мудофаа ва Хавфсизлик тизимлари раҳбарлари, сенаторлар, вилоят секторлари раҳбарлари ва жамоатчилик вакиллари иштирок этишди.
Парадда Фарғона гарнизонига қарашли ҳарбий қисмлар, Чегара қўшинлари, миллий гвардия ва ички ишлар бўлинмалари, ДХХ махсус ҳарбий қисми, “Темурбеклар мактаби” ўқувчилари тантанали юриш қилдилар. Қудратли Қуролли кучларимиз салоҳиятини намойиш этувчи зирҳли, жанговар ўқ отар воситалари билан қуролланган замонавий ҳарбий техникалар паради йиғилганлар томонидан олқишлар билан кутиб олинди.




















Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook,
Telegram,
Facebook,
YouTube