
Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич

.
.
Сайтни бахолаш
Ишонч телефонига берилган бахолар
ФАРҒОНАДА ЭРКАКЛАР ВА АЁЛЛАР ЎРТАСИДА ВОЛЕЙБОЛ БЎЙИЧА МАРКАЗИЙ ОСИЁ ЧЕМПИОНАТИ СТАРТ ОЛДИ

2021-08-17 15:25:24 650
Фарғона шаҳридаги кўп тармоқли “Само” спорт мажмуасида волейбол бўйича биринчи Марказий Осиё чемпионати старт олди. Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон ҳамда мамлакатимизнинг миллий терма жамоалари ғолиблик учун ўзаро беллашадиган мусобақанинг тантанали очилиш маросимида вилоят ҳокимининг ўринбосари Хуршиджон Аҳмедов, Марказий Осиё Волейбол конфедерацияси ҳудудий котиби Қиличбек Сарбагишов, Ўзбекистон туризм ва спорт вазирлиги масъуллари иштирок этдилар.
Очилиш маросими бўлиб ўтган турнирнинг илк беллашувида Қирғизистон ва Қозоғистон аёллар терма жамоалари куч синашдилар. Учрашув қозоғистонликларнинг 3:0 (25:17, 25:22, 25:15) ҳисобидаги ғалабаси билан якун топди. Ўзбекистон ва Тожикистон аёллар терма жамоалари учрашувида эса ҳамюртларимиз 3:0 (25:12,25:13,25:16) ҳисобида зафар қучишди.
Мусобақа форматига кўра, жамоалар дастлаб гуруҳда ўзаро бир бирлари билан беллашишади, сўнгра гуруҳда 1-ўринни эгаллаган жамоа 4-ўриндаги жамоа, 2-ўринни банд қилган жамоа эса 3-ўрин эгаси билан финал йўлланмаси учун паркетга чиқади. Ушбу ўйинлар ғолиблари финалда, енгилган жамоалар эса 3-ўрин учун баҳсда курашишади. Биринчи Марказий Осиё чемпионати 22 августга қадар давом этади.
Шунингдек, мусобақа доирасида Марказий Осиё давлатлари ҳакамлари учун семинар-тренинг ҳам ташкил этилиши режалаштирилган.










Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook,
Telegram,
Facebook,
YouTube