
Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич

.
.
Сайтни бахолаш
Ишонч телефонига берилган бахолар
ҚИЙМАТИ 70 МИЛЛИОН ДОЛЛАР БЎЛГАН “FERGANA GLOBAL TEXTILE” ЛОЙИҲАСИ ТЎЛИҚ ИШГА ТУШДИ: КОРХОНАДА МАТО ТЎҚИШ ВА БЎЯШ ҲАМ ЙЎЛГА ҚЎЙИЛДИ

2021-08-25 15:59:13 739
Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг 30 йиллик байрами арафасида мамлакатимиздаги етакчи тўқимачилик компанияларидан бири – “Fergana global textile” МЧЖ корхонасида мато тўқиш ва бўяш цехлари ишга туширилди. Ушбу муносабат билан ўтказилган тантанали тадбирда вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров иштирок этди.
Тадбирда сўз олган вилоят раҳбари, Ўзбекистоннинг янги тараққиёт даврида кластерларнинг ўрни муҳим эканлигини таъкидлаб, бу борадаги ишлар дастлабки самараларини бераётганлигини айтиб ўтди. Хусусан, мазкур пахтачилик-тўқимачилик кластери инновацион технология ва ишланмаларни тадбиқ этиб, минглаб янги иш ўринларини яратаётганлиги эътироф этилди. Корхонанинг бир гуруҳ ишчи-ходимлари вилоят ҳокимлигининг совғалари билан тақдирландилар.
Умумий қиймати 70 млн. АҚШ долларини ташкил этадиган Fergana Global Textile лойиҳасини амалга ошириш 2018 йилда бошланган. Молиялаштириш тадбиркорнинг 26 миллион евро миқдорида ўз маблағлари, 34 миллион евро хорижий кредит ҳамда 34 миллиард сўм банк кредити ҳисобига амалга оширилди.
Жами 11 гектар ҳудудда ҳаётга тадбиқ этилган лойиҳанинг биринчи босқичида йиллик 18 минг тонна ип-калава ишлаб чиқариш йўлга қўйилган бўлса, бугун ишга туширилган мато тўқиш ва бўяш бўлимларида йиллик 4 минг тонна мато тўқиш ва бўяш қуввати яратилди.
Шуниси эътиборга лойиқки, лойиҳанинг навбатдаги босқичини амалга ошириш натижасида 1500 киши, асосан хотин-қизлар иш билан таъминланди, уларнинг 1200 нафари ёшлардир.
Ўтган ҳафта бўлиб ўтган давлатимиз раҳбариниг тадбиркорлар билан очиқ мулоқоти олдидан “Fergana global textile” МЧЖ раҳбари Мўминжон Разақов мамлакатда ишбилармонлик муҳитини ривожлантиришга муносиб ҳисса қўшиб келаётган тадбиркорлар қаторида эътироф этилиб, “Энг кўп иш жойлари яратган тадбиркор” сифатида Президентимизнинг миннатдорчилигига лойиқ кўрилганди.
“Fergana global textile” ишлаб чиқариш қувватлари Швейцария, Италия, Германия, Буюк Британия, Исроил ва Туркияда ишлаб чиқарилган энг янги рақамли технологиялар билан жиҳозланган.
Қисқа вақт ичида Европа, Туркия ва Хитой бозорларига чиқишга муваффақ бўлинди, корхонада жорий 2021 йилнинг ўтган даври мобайнида қиймати 22,5 миллион доллардан зиёд 8,3 минг тоннадан ортиқ маҳсулот экспорт қилинди.
Корхона раҳбарияти ўзи белгилаб олган мақсадларга эришиш учун, Қўштепа ва Учкўприк туманлари ҳудудида пахта-тўқимачилик кластерини ташкил қилди. Ҳозирда 12,5 минг гектардан ортиқ майдонда корхона ўз эҳтиёжлари учун пахта етиштиради.
Шунингдек, Исроилнинг Netafim компанияси билан биргаликда Қўштепа туманида 213 гектар майдонда томчилатиб суғориш тизими ўрнатилди, лойиҳанинг умумий қиймати 1 миллион доллардан ошади. Шу билан бирга, компания чет эллик ҳамкорлар билан биргаликда Агрономлар мактабини яратди, бу эса корхона кадрлари ва фермерларга томчилатиб суғориш технологиясини ўргатиш, ҳосилдорликни ошириш, минераллардан тўғри фойдаланиш ва бошқа шу каби билимларни амалий ўрганишда анча қўл келади.










Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook,
Telegram,
Facebook,
YouTube