
Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич

.
.
Сайтни бахолаш
Ишонч телефонига берилган бахолар
ВИЛОЯТ ҲОКИМЛИГИДА ЯПОНИЯ ТАШҚИ САВДОНИ РИВОЖЛАНТИРИШ ТАШКИЛОТИНИНГ МАМЛАКАТИМИЗДАГИ ВАКОЛАТХОНАСИ РАҲБАРИ БИЛАН УЧРАШУВ БЎЛИБ ЎТДИ

2021-10-13 14:48:59 288
Бугун вилоят ҳокимининг ўринбосари — вилоят инвестициялар ва ташқи савдо бошқармаси бошлиғи Иқболжон Эргашев “JETRO” Япония ташқи савдони ривожлантириш ташкилотининг Ўзбекистон Республикасидаги ваколатхонаси раҳбари Дзюн Такахаши билан учрашди.
Вилоят ҳокимлигида ўтган учрашувда ҳамкорлик алоқаларини мустаҳкамлаш, уларнинг аниқ йўналишларини белгилаш кун тартибидан ўрин олди.
Самимий руҳда кечган мулоқотда Дзюн Такахашига Фарғонанинг инвестицион салоҳияти тўғрисида атрофлича маъумот берилди. Шу билан бирга давлат раҳбарларининг сиёсий иродаси туфайли Ўзбекистон ва Япония ўртасида яқин дўстлик алоқалари ўрнатилганлиги, пировард натижа ўлароқ япониялик инвесторлар томонидан Фарғона вилоятига катта қизиқиш билдирилаётганлиги таъкидланди.
Япония компанияларини вилоятимизга янада кўпроқ жалб этиш, вилоятда ишлаб чиқарилаётган маҳсулотларнинг экспорт ҳажмини кенгайтириш, шу билан бирга кунчиқар мамлакатга малакали ишчи кучи юбориш учун ўқувларни йўлга қўйиш мақсадида шу йилнинг ноябрь ойида бизнес форум ташкил этилиб, стартаплар ва лойиҳалар тақдимотини ўтказиш масаласи атрофлича муҳокама қилинди.
Форумга тайёргарлик доирасида жорий йилнинг 28 октябрь куни юзга яқин япониялик компаниялар иштирокида вебинар ўтказилишига келишиб олинди.
“JETRO”нинг Ўзбекистон Республикасидаги ваколатхонаси раҳбари вилоятимиздаги йирик ишлаб чиқариш корхоналари ва Фарғона шаҳридаги мономарказда жойлашган Япониянинг "Yamato IT Academy" маркази фаолияти билан ҳам танишиши кўзда тутилган.
JETRO – Япония Ҳукумати томонидан 1958 йилда тузилган ташкилот бўлиб, Япония ва дунёнинг 54 мамлакати ўртасида ўзаро савдони ривожлантириш ва инвестицияларни олиб кириш бўйича кўмак кўрсатади. Унинг ваколатхоналари дунёнинг 74 та шаҳрида мавжуд.



Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook,
Telegram,
Facebook,
YouTube