
Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич

.
.
Сайтни бахолаш
Ишонч телефонига берилган бахолар
ФАРҒОНА ВИЛОЯТИДА АҲОЛИГА СИФАТЛИ ТРАНСПОРТ ХИЗМАТИ КЎРСАТИШ УЧУН ТУРКИЯДАН ЗАМОНАВИЙ АВТОБУСЛАР ОЛИБ КЕЛИНАДИ

2021-10-14 13:46:09 283
Фарғона вилоят транспорт бошқармаси вакиллари ҳамда Фарғона ва Қўқон шаҳарларида транспорт соҳасида фаолият олиб бораётган тадбиркорлар Туркиянинг Гебзе шаҳрида жойлашган “Anadolu Isuzu” заводида бўлиб турибдилар.
Вилоят ҳокимлиги ҳамда Туркиядаги “Улудағ” автомобиль саноати экспортчилари уюшмаси (Uludağ Otomotiv Endüstrisi İhracatçıları Birliği) ҳамкорлигида уюштирилган ушбу ташрифдан кўзланган мақсад, вилоятимизда йўловчи ташиш тизимини яхшилаш учун хорижда ишлаб чиқарилган замонавий ва қулай автобусларни олиб келиш имкониятларини ўрганишдир.
Вилоятимиз вакиллари “Anadolu Isuzu” заводида бўлиб, ишлаб чиқариш жараёнлари ҳамда автобусларнинг сифати билан танишдилар. Компания раҳбарлари билан ўтказилган музокараларда ҳамкорлик истиқболлари муҳокама қилинди ва дастлабки келишувларга эришилди.
1965 йилда ташкил этилган ҳамда бугунги кунда асосан шаҳар ичи, шаҳарлараро ҳамда туризм автобуслари ишлаб чиқаришга ихтисослашган ушбу завод, 1983 йилдан бери Япониянинг “Isuzu” компанияси билан ҳамкорликда иш олиб боради. Уч қитъанинг 26 мамлакатига ўз маҳсулотларини экспорт қилиб келаётган ушбу корхона автобуслари, 2003 йилдан бери Европа иттифоқи мамлакатлари бозорига ҳам кенг сотилади.



Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook,
Telegram,
Facebook,
YouTube