
Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич

.
.
Сайтни бахолаш
Ишонч телефонига берилган бахолар
СЎХ, ШОҲИМАРДОН ВА ВИЛОЯТИМИЗНИНГ БОШҚА АЙРИМ ҲУДУДЛАРИДА СОЛИҚ СОЛИШНИНГ АЛОҲИДА ТАРТИБИНИ НАЗАРДА ТУТУВЧИ СОЛИҚ РЕЖИМИ КИРИТИЛДИ

2021-10-21 10:55:55 331
“Ўзбекистон Республикасининг Солиқ кодексига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги Қонун (ЎРҚ–714-сон, 14.09.2021 й.) Президент томонидан имзоланди.
Киритилган кўшимчаларга кўра, айрим ҳудудларда солиқ солишнинг алоҳида тартибини назарда тутувчи солиқ режими киритилди.
Алоҳида ҳудудлар қуйидагилардан иборат:
● Фарғона вилоятининг Сўх тумани;
● Риштон туманининг Чўнғара маҳалласи;
● Фарғона туманининг Шоҳимардон, Ёрдон маҳаллалари ва Ҳосилот маҳалласининг Тоштепа – 2-кўчаси.
Айрим ҳудудларда солиқ ставкалари қуйидаги миқдорларда белгиланади:
● фойда ва даромад солиғи бўйича – 1 фоиз;
● тадбиркорлар учун ҳар чоракда 25 минг сўм;
● ижтимоий солиқ бўйича:
● юридик шахслар учун – 1 фоиз;
● якка тартибдаги тадбиркорлар учун – йилига БҲМнинг камида 1 баравари;
● айланмадан олинадиган солиқ бўйича – 1 фоиз
(Ушбу қоидалар 2021 йил 1 январдан юзага келадиган муносабатларга нисбатан ҳам қўлланилади. Амалга оширилган солиқ тўловлари белгиланган тартибда қайтариб берилади).
Давлат органлари солиқ солиш объектларига оид маълумотларни солиқ органларига реал вақт режимида электрон шаклда тақдим этади.

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook,
Telegram,
Facebook,
YouTube