Шрифт ўлчами Ранг Расм

ВИРТУАЛ ҚАБУЛХОНА

ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР

НОРМАТИВ ХУЖЖАТЛАР

Очиқ маълумотлар (бюджет)

ОЧИҚ МАЪЛУМОТЛАР


ФАРҒОНАДА НАВБАТДАГИ ТАДБИРКОРЛАР ҚАБУЛИ ЎТКАЗИЛДИ

×

 2021-11-01 12:20:25    234

PDF юклаш
Чоп этиш


Бугун Фарғона шаҳридаги вилоят "Тадбиркорлар уйи"да вилоят ҳокимининг биринчи ўринбосари Аваз Ўринбоев ҳамда вилоят ҳокими ўринбосари - вилоят инвестициялар ва ташқи савдо бошқармаси бошлиғи Иқболжон Эргашевлар иштирокида тадбиркорлар қабули ташкил этилди. Унда турли йўналишларда фаолият олиб бораётган 35 нафардан зиёд тадбиркорларнинг мурожаатлари эшитилди.

Фуқаролар суд-ҳуқуқ, кадастр масалалари, банк кредити ва ер-жой ажратиш, компенсация тўловларини ундириш, хусусий мактаб ҳамда уй-жой қуриш учун ер майдони ажратиш, ижара шартнома муддатини узайтириш, “Ақлли бекат” қуриш, хусусий клиника ташкил этиш, бўш турган бинода мебел ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш, фермер хўжалиги ер майдонига сув чиқариш учун субсидия ажратиш, эко дўкон ташкил этиш каби турли масалаларда ечим талаб қилинадиган мурожаатларни ўртага ташладилар. Эътиборлиси, қабулда нафақат маҳаллий тадбиркорлар, балки хорижлик инвесторлар ҳам қатнашди.

Ҳар бир мурожаат вилоятдаги тегишли бошқарма ва ташкилотлар раҳбарлари, масъул шахслар иштирокида кўриб чиқилиб, қабул давомида ҳал этилиши мумкин бўлганларига амалий ечимлар белгиланди. Баъзи мурожаатларни ижобий ҳал этилиши учун қўшимча ўрганишлар олиб бориладиган бўлди.

Шунингдек, қабулда қонуний жиҳатдан қаноатлантириш имконияти мавжуд бўлмаган мурожаатлар бўйича тадбиркорларга тегишли тушунтиришлар берилди.






Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook, Telegram, Facebook, YouTube