Шрифт ўлчами Ранг Расм

ВИРТУАЛ ҚАБУЛХОНА

ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР

НОРМАТИВ ХУЖЖАТЛАР

Очиқ маълумотлар (бюджет)

ОЧИҚ МАЪЛУМОТЛАР


ФАРҒОНА ШАҲАР ВА ТОШЛОҚ ТУМАНИ ДАВЛАТ СОЛИҚ ИНСПЕКЦИЯЛАРИГА ЯНГИ РАҲБАРЛАР ТАЙИНЛАНДИ 

×

 2021-11-05 17:11:27    939

PDF юклаш
Чоп этиш


Давлат солиқ қўмитаси раисининг тегишли буйруғи билан Бекмирзаев Қуёшбек Холматович Фарғона шаҳар давлат солиқ инспекцияси бошлиғи этиб тайинланди.

Қуёшбек Бекмирзаев 1982 йилда Қува туманида туғилган. Фарғона Политехника институтини тамомлаган. Солиқ тизимидаги меҳнат фаолиятини 2005 йилда Фарғона шаҳар ДСИ давлат солиқ инспектори сифатида бошлаган. Тайинловга қадар Тошлоқ туман ДСИ бошлиғи вазифасида ишлаб келаётган эди.

Давлат солиқ қўмитаси раисининг тегишли буйруғи билан Тошматов Дониёрбек Курбанович Тошлоқ тумани давлат солиқ инспекцияси бошлиғи этиб тайинланди.

Дониёрбек Тошматов 1986 йилда Фарғона шаҳрида туғилган. Тошкент ахборот технологиялари университети Фарғона филиалини тамомлаган. Солиқ тизимидаги меҳнат фаолиятини 2013 йилда Фарғона шаҳар ДСИ давлат солиқ инспектори сифатида бошлаган. Тайинловга қадар Тошлоқ туман ДСИ бошлиғининг биринчи ўринбосари вазифасида ишлаб келаётган эди.

Вилоят давлат солиқ бошқармаси ахборот хизмати



Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook, Telegram, Facebook, YouTube