Шрифт ўлчами Ранг Расм

ВИРТУАЛ ҚАБУЛХОНА

ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР

НОРМАТИВ ХУЖЖАТЛАР

Очиқ маълумотлар (бюджет)

ОЧИҚ МАЪЛУМОТЛАР


ТОШЛОҚ ТУМАНИ САНОАТИ РИВОЖЛАНГАН ҲУДУДГА АЙЛАНМОҚДА

×

 2021-11-15 19:49:58    393

PDF юклаш
Чоп этиш


Вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров ижтимоий-иқтисодий соҳада амалга оширилаётган ишлар, кичик саноат зоналаридаги инвестиция лойиҳаларининг ижроси, шунингдек секторлар фаолияти самарадорлигини ўрганиш мақсадида бугун Тошлоқ туманида бўлди. Хайрулло Бозоровга вилоят прокурори Бахтиёр Исмоилов ҳамроҳлик қилди.

Вилоят раҳбари Келажак кичик саноат зонаси ҳудудида “Mng-Groups” МЧЖ томонидан амалга оширилаётган арматура ва темир-бетон маҳсулотлари ишлаб чиқариш лойиҳаси билан танишди.

3,3 гектар майдонда барпо этилаётган ушбу корхонанинг дастлабки босқичида тадбиркорнинг ўз маблағлари ҳисобидан 18 миллиард сўм инвестиция йўналтирилган. Иккинчи босқичда корхонага киритиладиган сармоя ҳажми 40 миллиард сўмга етказилади.

Хайрулло Бозоров ёғ-мой махсулотлари ишлаб чиқариш корхонаси қурилиш ишлари жараёнини ҳам бориб кўрди. Туманда пахта-тўқимачилик кластери таркибига кирувчи ушбу янги завод, жорий йил якунига қадар ишга туширилиши режалаштирилмоқда. Қиймати 76 миллиард сўм бўлган янги корхона лойиҳасига 3,7 миллион доллар банк кредити жалб этилган бўлса, қолган маблағ корхонанинг ўз сармоясидир.

Вилоят ҳокими шунингдек, ичимлик суви, газ, канализация тармоқлари ҳамда томчилаб суғориш тизимлари учун пластмасса қувурлар ишлаб чиқаришга ихтисослашган “Мега Полимер” корхонасининг тантанали очилиш тадбирида иштирок этди.

Умумий майдони 1,8 гектарни ташкил этадиган, 2 700 квадрат метр ишлаб чиқариш майдонида жойлашган ушбу корхона йиллик 300 минг погонометр турли ўлчамдаги пластмасса қувурлар ишлаб чиқариш қувватига эга. Лойиҳа қиймати 70,7 миллиард сўмни ташкил этадиган корхона, 20 миллиард сўм тадбиркорнинг ўз сармояси ва 5 миллион доллар банк кредити ҳисобидан барпо этилди. корхонада 70 та янги иш ўрни яратилди.

Туман секторлари раҳбарлари билан кичик саноат зоналаридаги лойиҳаларнинг бориши юзасидан муҳокама ўтказган вилоят ҳокими, ҳар бир лойиҳанинг ўз муддатида ва муваффақиятли амалга ошиши негизида янги иш ўринлари, аҳоли турмуши фаровонлиги, иқтисодиётнинг ривожланиши, қўшимча солиқлар мавжудлигини қайд этиб, туман раҳбарлари лойиҳалар ижроси бўйича ўз масъулиятларини янада чуқурроқ ҳис этишлари лозимлигини таъкидлади.








Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook, Telegram, Facebook, YouTube