Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич
Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
.
.
Сайтни бахолаш
Ишонч телефонига берилган бахолар
Фарғона вилояти ҳокимлиги ва шаҳар, туман ҳокимликларида 2021 йил 1-ярим йиллигида жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини кўриб чиқиш натижалари
2021-07-18 09:31:25 368
Таҳлилларга кўра, 2021 йил 1-ярим йиллиги давомида жисмоний шахслар ва юридик шахслар вакиллари томонидан вилоят ҳокимлигига 4 445 та, шундан вилоят ҳокимлигига тўғридан-тўғри 3 984 та ёзма ва 461 та электрон мурожаатлар келиб тушган. Бу ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 3,3 баробарга ёки 3 100 тага кўпайган.
Мурожаатлар билан ишлаш масалаларига алоҳида эътибор қаратилиб, аҳолини қийнаб турган муаммолари билан янада жиддийроқ шуғулланиш лозимлигини инобатга олган ҳолда энг олис ва чекка ҳудудларда тасдиқланган жадвал асосида ўтказилган қабуллар давомида 847 та мурожаатлар кўриб чиқилган.
Мурожаатларни кўриб чиқишда энг кўп келиб тушаётган мурожаатларни соҳалар кесимида таҳлил қилиш, жойларда аҳоли муаммоларини ўрганиш ва аниқланган ҳар бир масалани чуқур ўрганиб, барча имкониятлардан фойдаланган ҳолда мурожаатларни ижобий ҳал этиш чоралари кўрилмаётганлиги натижасида ўтган йилнинг шу даврига нисбатан болалар нафақа пули тўлаш (8,8 баробар), уй-жойларни таъмирлаш (6,2 баробар), соғлиқни сақлаш (5,9 баробар), моддий ёрдам ажратиш (4,5 баробар), банк кредити ажратиш, (4,2 баробар), тадбиркорликни ривожлантириш (4,2) масалаларида келиб тушаётган мурожаатлар сони ортиб бормоқда.
Мурожаатларни тўлиқ ва сифатли кўриб чиқилмаганлиги, жойларда мавжуд муаммоларни ўз вақтида бартараф этиш чоралари кўрилмаганлиги натижасида Қувасой (5,1 баробар), Фарғона (3,9 баробар), Марғилон (3,5 баробар), шаҳарлари, Тошлоқ (4,9 баробар), Қува (4,1 баробар), Фарғона (4,1 баробар), Ёзёвон (3,9 баробар), Қўштепа (3,9 баробар), Сўх (3,7 баробар) туманларида мурожаатлар келиб тушиши ўтган йилнинг 1-ярим йиллигига нисбатан ортган.
Мурожаатларнинг кўриб чиқиш натижалари бўйича 51,2 фоиз мурожаатлар ижобий ҳал этилган. Лекин, шаҳар, туманлар ҳокимликларида мурожаатларни тўлиқ ва ҳолисона кўриб чиқмаслик натижасида мурожаатларни ижобий ҳал этиш даражаси Бешариқ туманида 14 фоиз, Қува туманида 25,6 фоиз, Боғдод туманида 26,1 фоиз, Қўқон шаҳрида 27,2 фоиз, Бувайда туманида 27,5 фоиз, Фарғона туманида 29,2 фоизни ташкил этди.
Жойлардаги тизимли муаммолар чуқур ўрганилмаганлиги, уларни ўз вақтида ҳал этиш чоралари кўрилмаганлиги сабабли Фарғона шаҳрида моддий ёрдам (4,1 баробар), Қувасой шаҳрида ободонлаштириш (4,8 баробар), моддий ёрдам (4,1 баробар), Бағдод туманида уй-жой билан таъминлаш (3,7 баробар), Данғара туманида моддий ёрдам (3,6 баробар), Ёзёвон туманида фермер хўжаликлари (6,8 баробар), оила (5,2 баробар), Фарғона туманида тадбиркорликни ривожлантириш (3 баробар), Учкўприк туманида банк кредити (4,7 баробар) Олтиариқ туманида маҳалла фуқаролар йиғинлари фаолияти (4,1 баробар) масалаларига оид мурожаатлар келиб тушиши кескин ортиб кетган.