Шрифт ўлчами Ранг Расм

ВИРТУАЛ ҚАБУЛХОНА

ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР

НОРМАТИВ ХУЖЖАТЛАР

Очиқ маълумотлар (бюджет)

ОЧИҚ МАЪЛУМОТЛАР


ХАЛҚ ДЕПУТАТЛАРИ ФАРҒОНА ВИЛОЯТИ КЕНГАШИНИНГ НАВБАТДАГИ ЎТТИЗ ЕТТИНЧИ СЕССИЯСИ БЎЛИБ ЎТДИ 

×

 2021-11-20 21:40:00    199

PDF юклаш
Чоп этиш


Бугун вилоят ҳокимлиги катта мажлислар залида халқ депутатлари Фарғона вилояти Кенгашининг навбатдаги ўттиз еттинчи сессияси бўлиб ўтди. Сессия ишида вилоятдан сайланган Олий Мажлис Сенати аъзолари, халқ депутатлари вилоят Кенгаши депутатлари, вилоят секторлари раҳбарлари, вилоят ҳокимининг ўринбосарлари, вилоят бошқарма ва ташкилотлари раҳбарлари ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этдилар.

Сессияни вилоят ҳокими, халқ депутатлари вилоят Кенгаши раиси Хайрулло Бозоров олиб борди. Сессиянинг очилишида сўз олган вилоят раҳбари, депутатларни янада фаол бўлишга, жамиятда юз бераётган ўзгаришларга, янгиликларга ҳозиржавобликка, таклифлар билдириб, ташаббус кўрсатиб, куйиб-ёниб меҳнат қилишга чорлади. Юртимизда ишлаб чиқилаётган янги тизимга кўра келажакда ҳокимлар Кенгаш раиси бўлмаслигини, ижро органи Кенгаш олдида ҳисобдор бўлишини айтган вилоят ҳокими, депутатлар шу жараёнларга тайёр бўлиши лозимлигини таъкидлади.

Сессия кун тартибига кўра, дастлаб вилоятимизда “Обод қишлоқ” ва “Обод маҳалла” дастурлари доирасида амалга оширилаётган ишлар ҳақида маълумот берилди. Шундан сўнг вилоят ҳокимининг ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш ва маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари Файзулла Қосимов ёшлар муаммоларини ўрганиш, уларни ҳал этилишига кўмаклашиш, ёш авлоднинг истеъдоди ва қобилиятини ривожлантириш бўйича қўшимча шароитлар яратиш борасида амалга оширилаётган ишлар, кўрилаётган таъсирчан чора-тадбирлар тўғрисида ҳисобот берди.

Шунингдек, сессияда вилоят ҳокимининг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари котибияти мудири Ғуломжон Бойпўлатов Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 28 июлдаги “Узумчиликни ривожлантиришда кластер тизимини жорий этиш, соҳага илғор технологияларни жалб қилишни давлат томонидан қўллаб-қувватлашнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисидаги”ги қарори ижроси ҳақида маълумот берди.

Сессияда гендер тенглиги, суд-ҳуқуқ йўналишида олиб борилаётган ишлар каби яна бир қатор масалалар ҳам кўриб чиқилди ва кун тартибидаги барча масалалар юзасидан тегишли қарорлар қабул қилинди.











Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook, Telegram, Facebook, YouTube