Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич
Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
.
.
Сайтни бахолаш
Ишонч телефонига берилган бахолар
АДАБИЁТ ЯШАСА МИЛЛАТ ВА ХАЛҚ БЕЗАВОЛ ЯШАЙДИ: ФАРҒОНА ШАҲРИДАГИ 10-ИДУМДА БИР ГУРУҲ УСТОЗ ЁЗУВЧИ-ШОИРЛАР ИШТИРОКИДА АДАБИЁТ БАЙРАМИ ТАШКИЛЛАНДИ
2021-11-26 14:48:46 247
Вилоят миқёсидаги маънавий-маърифий тадбирлар ва ижодий учрашувлар ўтказиш катта анъанага айланган Фарғона шаҳридаги 10-ИДУМда бир гуруҳ устоз ёзувчи-шоирлар иштирокида адабиёт байрами ташкилланди.
Тадбирда вилоят ҳокимининг давлат тили масалалари бўйича маслаҳатчиси Соҳибжамол Тонготарова, Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзолари – таниқли шоир, драматург Сайдали Одилов ва шоира Мўътабар Ғуломова, Ўзбекистон Журналистлари ижодий уюшмаси аъзолари Саодатхон Орипова ва Манзура Эркабоева ҳамда мактабнинг адабиётга қизиқувчи ёшлари, устозлари иштирок этдилар.
Адабий учрашув Фарғона вилояти ҳокими Хайрулло Бозоровнинг жорий йилнинг 23 октябрь куни қабул қилган фармойишига асосан ноябрь ойининг учинчи ўн кунлигида вилоятимизда ўтказилаётган “Адабиёт кунлари” доирасида ташкил этилди.
Бугунги учрашувда сўз олган устоз ёзувчи-шоирлар буюк адиб ва мутафаккирларимизнинг нодир мероси, ибратли ҳаёти ва ижтимоий фаолиятини ҳар томонлама чуқур ўрганиш ва тарғиб этиш, ёшларимизни ўзликни англаш, миллий ва умуминсоний қадриятларга ҳурмат руҳида тарбиялаш, улар ўртасида китобхонлик маданиятини кенг оммалаштириш лозимлигига алоҳида урғу бердилар. Ўз ижод ва ҳаёт йўллари ҳақида ўқувчиларга ҳикоя қилиб, бугунги ўзбек адабий жараёни ҳақида атрофлича сўз юритдилар.
Байрам тадбирида шеъриятга ошно ўқувчилар таниқли шоирларимиз ижодидан намуналарни ёд ўқишди, ўзларининг адабиёт йўналиши бўйича қизиқтирган саволларига жавоблар олишди.
Мактабнинг "Шодиёна" ашула ва хор ансамбли гуруҳи қўшиқлари кеча файзига янада файз киритди.
Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook,
Telegram,
Facebook,
YouTube