
Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич

.
.
Сайтни бахолаш
Ишонч телефонига берилган бахолар
УЧКЎПРИК ТУМАНИНИНГ МУЛЛАЗОИР МАССИВИ ҲУДУДИДА ЖАМИ 247 ХОНАДОНДАН ИБОРАТ 10 ТА 5 ҚАВАТЛИ ЗАМОНАВИЙ ТУРАР ЖОЙ МАЖМУАСИ ФОЙДАЛАНИШГА ТОПШИРИЛДИ

2021-12-04 09:13:39 253
Вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров, Учкўприк туманининг Муллазоир мавзесида қуриб битказилган янги замонавий турар жойларнинг фойдаланишга топшириш тадбирида иштирок этди.
Қуриб битказилган 10 та 5 қаватли замонавий турар жой мажмуаси 247 та икки ва уч хонали квартиралардан иборат. Турар жойларни қуришда энг энергиятежамкор материаллардан фойдаланилган. Янги мавзеда барча коммуникация тармоқлари мавжуд. Спорт ва болалар майдончалари, савдо дўконлари қурилиб, ҳудуд ободонлаштирилган. Ҳозирда мавзеда яна 12 та кўп қаватли турар жой бинолари барпо этилаётган бўлиб, 2-3 ойда фойдаланишга топширилади.
Давлатимиз раҳбари раислигида аҳолини уй-жой билан таъминлаш масалалари бўйича икки кун аввал ўтказилган видеоселектор йиғилишида аҳоли ва қурилиш ташкилотларига белгилаб берилган янги имкониятлар ҳақида тўхталган вилоят ҳокими, эҳтиёжманд аҳолига дастлабки бадалнинг бир қисмини қоплаш учун 32 миллион сўм субсидия тўлаб берилиши, ипотека кредити ва субсидия олиш шартларининг енгиллаштирилгани, шунингдек, қурилиш корхоналарига замонавий техника ва ускуналар сотиб олиш учун узоқ муддатли кредитлар ҳамда божхона имтиёзлари берилиши каби жиҳатлар қурилиш соҳасини жадал ривожлантириш ҳамда халқимизнинг яшаш шароитларини яхшилашда катта омил бўлишини қайд этди.
“Қўқон” эркин иқтисодий зонасинининг ҳамда янги ташкил этилган кичик саноат зонасининг ёнгинасида жойлашгани, ушбу мавзеда хонадон эгаларига айланган аҳолининг бандлик масаласини ҳал этишда асосий омил бўлади.
Ҳудудда давлат хусусий шериклик асосида қуриб битказилган замонавий болалар боғчаси ва бошланғич таълим мактаби фойдаланишга топширилган.










Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook,
Telegram,
Facebook,
YouTube