Шрифт ўлчами Ранг Расм

ВИРТУАЛ ҚАБУЛХОНА

ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР

НОРМАТИВ ХУЖЖАТЛАР

Очиқ маълумотлар (бюджет)

ОЧИҚ МАЪЛУМОТЛАР


ВИЛОЯТ ҲОКИМИ МАРҒИЛОНДАГИ “ЯНГИ ҲАЁТ” МФЙ ҲУДУДИДА ЖОЙЛАШГАН ИСТИРОҲАТ МАСКАНИНИНГ ҲОЛАТИНИ КЕСКИН ТАНҚИД ҚИЛДИ

×

 2021-12-11 11:05:52    249

PDF юклаш
Чоп этиш


Вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров, Марғилон шаҳрида олиб борилган ўрганишлар доирасида шаҳар марказида, “Янги ҳаёт” МФЙ ҳудудида жойлашган “Aqua Park” истироҳат масканининг деярли қаровсиз ва ўз ҳолига ташлаб қўйилганини кескин танқид қилди.

Тадбиркорлар томонидан 10 миллиард сўмлик лойиҳа эвазига болалар ўйингоҳи, ёзги бассейн, сузиш ҳавзаси ташкил этилган бўлса-да, ўйингоҳ атрофи тартибсиз ва чиқиндилар билан тўлган. Дарахтлар шоҳлари синиб ётибди. Тозаланмаган.

Вилоят раҳбари ҳудуд учун янги комплекс режа ишлаб чиқиб, марғилонликларнинг дам олиши ва маданий ҳордиқ чиқариши учун имкон берадиган қулай шароитлар яратиш бўйича кўрсатма берди. Истироҳат боғи ҳудудини чиқиндилардан тозалаш, дарахтларга ишлов бериш, суғориш тизимини такомиллаштириш, яшил ҳудудларни кўпайтириш, манзарали дарахтлар экиш юзасидан қатъий топшириқ берилди.








Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook, Telegram, Facebook, YouTube