
Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич

.
.
Сайтни бахолаш
Ишонч телефонига берилган бахолар
ЎЗБЕКИСТОН ТУМАНИДА ЗАМОНАВИЙ УЧ ЮЛДУЗЛИ МЕҲМОНХОНА ҚАД РОСТЛАМОҚДА

2022-01-19 22:25:11 272
Вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров Ўзбекистон тумани Қулибек МФЙ ҳудудида 2021 йил май ойида қурилиши бошланган замонавий уч юлдузли меҳмонхона қурилиши билан танишди.
Тадбиркор Рустамжон Ҳакимов ташаббуси билан барпо этилаётган мазкур меҳмонхонанинг лойиҳа қиймати 6,9 млрд. сўмни ташкил этади. Шундан 2 млрд. сўм банк кредити, қолган сумма “Яйпан Саёҳат” МЧЖнинг айланма маблағлари ҳисобига тўғри келади.
Мазкур меҳмонхона 70 ўринга мўлжалланган бўлиб, 24 та номердан иборат. Шунингдек, меҳмонхонада автотураргоҳ, спорт зал, сауна, очиқ бассейн, болалар майдончаси, фаввора, 70 кишилик конференц-зал ва бошқа қулайликлар мавжуд.
Меҳмонхонани жорий йил май ойида фойдаланишга топширилиши режалаштирилган.



Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook,
Telegram,
Facebook,
YouTube,
Instagram