Шрифт ўлчами Ранг Расм

ВИРТУАЛ ҚАБУЛХОНА

ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР

НОРМАТИВ ХУЖЖАТЛАР

Очиқ маълумотлар (бюджет)

ОЧИҚ МАЪЛУМОТЛАР


КАТПУТ МАҲАЛЛАСИДА 30 ТА КЎП ҚАВАТЛИ УЙЛАР ВА 50 ГЕКТАР МАЙДОНДА КСЗ ТАШКИЛ ҚИЛИНАДИ

×

 2022-01-22 21:49:25    242

PDF юклаш
Чоп этиш


Вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров Олтиариқ туманидаги ўрганишлари давомида Катпут МФЙ ҳудудида янги ўзлаштирилаётган майдонларни бориб кўрди.

Ҳозирда адирликнинг энг юқори қисмида 160 метр чуқурликда қудуқ қазилиб, янги ерларни ўзлаштириш ишлари бошланган. Яна 2 та скважина ковлаш, узум боғ қилиш ишлари жадаллик билан кетмоқда.

Вилоят раҳбари туман сектор раҳбарлари билан суҳбатда 20 сотихдан ёш оилаларга, ишсиз, кам таъминланган фуқароларга бўлиб бериш, кўчат экиш ишларини тезлатиш, туман 3-сектор раҳбарига шу жойда штаб ташкил қилиб, 3 ой муддатда мингта иш ўрни қилиш, ишларни тезлаштириб, 1000 гектар майдон ўзлаштирилиб, у ерда токзор барпо этиш ва Наврўз байрамига қадар якунлаш ва ёшларга бўлиб бериш бўйича топшириқлар берди.

Туман ҳокими Холмирза Ниёзов 100 гектар майдонда сув чиқариш учун маблағ сўради. Скважиналар учун вилоят махаллий бюджетидан 1 млрд. маблағ ажратиш бўйича топшириқ берилди.

Бундан ташқари, ҳудудда дам олиш маскани очиш таклифи ҳам билдирилди. Бунда 1000 гектар токзор бўлса, дам олувчилар сони ҳам ошишига эришилиши айтиб ўтилди. 

Вилоят раҳбари вақт ўтаётганлиги тезроқ кўчатларни экишни бошлаш кераклиги, плёнка тортиб қовун, тарвуз ҳам экиш кераклиги, ҳар бир скважина ёнига ҳовуз ташкил қилиш юзасидан қатор топшириқлар берди.

Шундан сўнг тумандаги Катпут массивида жойлашган саноат ҳудудига қурилиши режалаштирилган кўп қаватли турар-жой бинолари, 12 гектар майдонда барпо этиладиган Ёшлар кичик саноат зонасида амалга ошириладиган лойиҳалар билан танишилди.

Ҳозирда бу ерда 3 та 5 қаватли 90 хонадондан иборат уйлар қурилиши якунига етмоқда.

Вилоят раҳбари бу йил ушбу ҳудудда 30 та 1 подъездли турар-жойлар қуриш, Янги Ўзбекистон массиви ташкил этиш бўйича бош режа ишлаб чиқиш топшириғини берди.  

3-сектор ҳудудидаги Ёшлар кичик саноат зонасида 56 та лойиҳа қилинган, 25 та лойиҳа аукционга қўйилган. 

Вилоят раҳбари 1-2-сектор раҳбарлари масъуллигида 50 гектар майдонда кичик саноат зонаси ташкил қилиш ва одамларни бандлигини таъминлаш чораларини кўриш бўйича кўрсатмалар берди.








Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook, Telegram, Facebook, YouTube, Instagram