
Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич

.
.
Сайтни бахолаш
Ишонч телефонига берилган бахолар
БЕШАРИҚДА ЎЗЛАШТИРИЛИБ, ТУТ ПЛАНТАЦИЯСИ ТАШКИЛ ЭТИЛАЁТГАН МАЙДОНЛАР ИШСИЗ, КАМ ТАЪМИНЛАНГАН ОИЛАЛАРГА БЎЛИБ БЕРИЛАДИ

2022-01-23 16:25:59 287
Вилоят ҳокими Бешариқ туманидаги “Beshariq ipagi” МЧЖ томонидан янги ўзлаштирилган 100 гектар ер майдонида ташкил этилаётган тут плантациясида олиб борилаётган ишлар билан танишди.
Бу ерда ҳозирда 120-130 метр чуқурликдан сув чиқарилганлиги ҳақида ахборот берилди. Кўп йиллик тажрибали деҳқонлар, маҳалла фаоллари билан суҳбатлашиб, ҳудудни ўзлаштириш имконияти билан танишган вилоят раҳбари, мутасаддиларга ўзлаштириш жараёнлари бошланган 700 гектар ер майдонини ишсиз, кам таъминланган оилаларга бўлиб бериб, уларга ҳар томонлама кўмак кўрсатиш, даромад олишларига шарт-шароит яратиш зарурлигини таъкидлади.
Шу куни Рапқон МФЙда “Рапқон Фаровони” оилавий корхонаси томонидан амалга оширилаётган, умумий қиймати 3 млрд. сўмлик трикотаж маҳсулотлари ишлаб чиқаришни ташкил этиш лойиҳаси ҳам кўрилди. 2022 йил март ойида ишга тушириш режалаштирилган корхонада 100 тадан ортиқ иш ўрни яратиш белгиланган. Тадбиркор подстанция қуриб беришда ёрдам сўради ва унинг мурожаати ижобий ҳал этилди.





Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook,
Telegram,
Facebook,
YouTube,
Instagram