Шрифт ўлчами Ранг Расм

ВИРТУАЛ ҚАБУЛХОНА

ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР

НОРМАТИВ ХУЖЖАТЛАР

Очиқ маълумотлар (бюджет)

ОЧИҚ МАЪЛУМОТЛАР


ФАРҒОНА ВИЛОЯТИ ҲОКИМЛИГИ ХОРИЖДА ТАЪЛИМ ОЛГАН ЁШЛАРНИ ҲАМКОРЛИККА ЧОРЛАЙДИ

 2022-02-10 09:35:20    375

PDF юклаш
Чоп этиш


Вилоят ҳокими Хайрулло Бозоровнинг ташаббуси билан, хорижда таълим олган ёш ватандошларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, улар билан доимий мулоқот ва ҳамкорлик механизмларини йўлга қўйиш, вилоят ижтимоий-иқтисодий ҳаётида уларнинг фаол иштирокини таъминлаш мақсадида вилоят ҳокимлиги томонидан кадрлар танлови эълон қилинади.

Танловда хорижий олий таълим муассасаларида ёки Ўзбекистондаги хорижий олийгоҳлар филиалларида таълим олган, рус, инглиз ва бошқа чет тилларини биладиган, 35 ёшгача бўлган мутахассислар иштирок этиши мумкин. 

Танловда иштирок этиш истагида бўлган ёшлардан Телеграм тармоғида ишга туширилган @fvhrezumebot махсус боти орқали ўзлари ҳақидаги маълумотларни вилоят ҳокимлигига тақдим этишлари сўралади.

Ҳар бир иштирокчи билан бевосита мулоқот ўтказилади, уларнинг билим ва тажрибаларидан тўла фойдаланиш учун зарур шарт-шароитлар яратиш, масъулиятли лавозимлар ва раҳбарлик ишларига жалб этиш бўйича иш ташкил этилади.

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг

FacebookTelegramFacebookYouTubeInstagram