Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич
Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
.
.
Сайтни бахолаш
Ишонч телефонига берилган бахолар
Умумий амалиёт шифокорлари Сўх туманига ишга таклиф қилинади
2022-02-24 18:41:53 347
Сўх туман тиббиёт бирлашмаси вилоятимизда яшовчи умумий амалиёт шифокорларини туман марказидан 35 км узоқликда жойлашган “Ғазноб” ва “Қалъача” МФЙга хизмат кўрсатувчи Ғазноб оилавий шифокорлик пунктида 1,5 штат бирлиги, туман марказидан 6,5 км узоқликда жойлашган Зангат оилавий шифокорлик пунктида 1,25 штат бирлиги, туман марказидан 5 км узоқликда жойлашган Мулгон оилавий шифокорлик пунктида 1,0 штат бирлиги, туман марказидан 5 км узоқликда жойлашган “Сариканда”, “Сарибозорча” ва “Қалъа” МФЙга хизмат кўрсатувчи Сариканда оилавий шифокорлик пунктида 4,0 штат бирлиги, туман марказидан 10 км узоқликда жойлашган “Қизилқиёқ” ва “Шарқобод” МФЙга хизмат кўрсатувчи Қизилқиёқ оилавий шифокорлик пунктида 1,5 штат бирлиги, 50-сонли қишлоқ оилавий поликлиникасида 2,0 штат бирлиги вакансияларига ишга таклиф қилади.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 11 январдаги "Олис ҳудудлардаги бюджет ташкилотларига малакали мутахассисларни жалб қилиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПҚ-4940-сон Қарорига мувофиқ, бошқа ҳудудда яшовчи тиббиёт ходими олис ва чекка ҳудудларда жойлашган оилавий шифокор пунктлари ва оилавий поликлиникаларга ишга қабул қилинганда уларга камида 3 йил ишлаб бериш шарти билан 30 миллион сўм миқдорида бир марталик бошланғич ёрдам пули, уй-жойи бўлмаганларга эса 3 йил давомида хизмат уй-жойлари берилиши ёки базавий ҳисоблаш миқдорининг 2 баравари миқдорида ҳар ойлик пул компенсацияси берилиши белгиланган.
Мурожаат учун телефон: 73 244-37-22
Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook, Telegram, Facebook, YouTube, Instagram