Шрифт ўлчами Ранг Расм

ВИРТУАЛ ҚАБУЛХОНА

ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР

НОРМАТИВ ХУЖЖАТЛАР

Очиқ маълумотлар (бюджет)

ОЧИҚ МАЪЛУМОТЛАР


ЯНГИ ТАШКИЛ ЭТИЛГАН ВИЛОЯТ ОИЛА ВА ХОТИН-ҚИЗЛАР БОШҚАРМАСИ ТОМОНИДАН ИЛК МАТБУОТ АНЖУМАНИ ЎТКАЗИЛДИ

×

 2022-03-04 20:09:01    560

PDF юклаш
Чоп этиш


Бугун вилоят ахборот-кутубхона марказида ОАВ вакиллари, блогерлар ҳамда вилоят хотин-қизлар жамоатчилик кенгаши аъзолари иштирокида матбуот анжумани бўлиб ўтди. 

Вилоят ҳокимининг хотин-қизлар масалалари бўйича маслаҳатчиси – вилоят маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бошқармаси бошлиғининг биринчи ўринбосари Тўлқиной Тожиева ва Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги вилоят филиали раҳбари ўринбосари Аҳаджон Акбаров иштирокида ўтказилган анжуманда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 1 мартдаги “Оила ва хотин-қизлар давлат қўмитаси фаолиятини ташкил этиш тўғрисида”ги ҳамда “Оила ва хотин-қизлар билан ишлаш, маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармони мазмун-моҳияти юзасидан сўз борди. Вилоятда ҳам белгиланган тартибда вилоят Оила ва хотин-қизлар бошқармаси ташкил этилганлиги эълон қилинди. 

Шунингдек, шаҳар-туманларда унинг бўлимлари иш бошлаши қайд этилди. Бундан ташқари, вилоятимиздаги 1 млн. 900 мингдан ортиқ хотин-қизлар билан ишлаш, уларнинг муаммоларини ўрганиш, орзу-истакларини рўёбга чиқариш мақсадида мавжуд 1055 та маҳалла фуқаролар йиғинларида янги жорий этилган лавозим эгалари – хотин-қизлар фаоли фаолият бошлаши таъкидланди. Ушбу лавозимларга очиқ мустақил танлов асосида номзодлар саралаб олинишига иштирокчилар эътибори қаратилди.

“Энг фаол, энг шижоатли, энг жасур аёлларимиз, маҳалладаги хотин-қизлар муаммоларини еча оладиган, мана шу муаммолар юзасидан тегишли ташкилотларга қатъий бир масалани қўя оладиган номзодлар ҳақиқий хотин-қизлар фаоли бўлади”, - деди Тўлқиной Тожиева.

Матбуот анжуманида маҳаллада энди яхлит тизим ташкил этилаётгани айтиб ўтилди. Ҳоким ёрдамчиси - камбағалликни қисқартириш ва янги иш ўринлари яратишга, ёшлар етакчиси - ёшлар сиёсатига, хотин-қизлар фаоли эса хотин-қизлар билан боғлиқ масалаларга жавоб беради. 

Тадбир давомида ОАВ вакиллари ҳамда иштирокчилар ўзларини қизиқтирган саволларга жавоблар олдилар.






Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook, Telegram, Facebook, YouTube, Instagram