Шрифт ўлчами Ранг Расм

ВИРТУАЛ ҚАБУЛХОНА

ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР

НОРМАТИВ ХУЖЖАТЛАР

Очиқ маълумотлар (бюджет)

ОЧИҚ МАЪЛУМОТЛАР


“Инсон қадрини улуғлаш ва фаол маҳалла йили” Давлат дастури ижросини таъминлашда фуқаролик жамияти институтларининг лойиҳаларини қўллаб-қувватлаш” мавзусида давлат гранти учун 1-танлов эълон қилинади

 2022-03-30 10:06:07    387

PDF юклаш
Чоп этиш


Халқ депутатлари Фарғона вилояти Кенгаши ҳузуридаги Жамоат фонди “Инсон қадрини улуғлаш ва фаол маҳалла йили” Давлат дастури ижросини таъминлашда фуқаролик жамияти институтларининг лойиҳаларини қўллаб-қувватлаш” мавзусида ДАВЛАТ ГРАНТИ УЧУН 1–ТАНЛОВИНИ ЭЪЛОН ҚИЛАДИ.

Танловда давлат рўйхатидан ўтган фуқаролик жамияти институтларининг қуйидаги йўналишлардаги лойиҳалари кўриб чиқиш учун қабул қилинади:

1. Эксклав ҳудудларда миллий спорт турларини янада ривожлантириш ва лойиҳанинг давомийлигини таъминлаш.
- Уюшмаган ёшлар ўртасида маҳаллалараро спорт мусобақаларини ўтказиш.
- Спорт мусобақаларини ОАВда кенг ёритиб бориш.
- Спорт мусобақалари иштирокчиларини тизимли тақдирлаб бориш.
- Спорт майдончалари мавжуд бўлмаган ҳудудларни аниқлаш ва яратиш бўйича таклиф бериш.

2. Имконияти чекланган шахсларни қадимий шаҳарлар ва тарихий зиёратгоҳлар ва миллий ҳунармандчилик марказларига саёҳатлар ташкил этиш орқали уларнинг маънавий дунёқарашини янада ошириш.
- Ўзбекистон Республикаси Президенти Халқ қабулхоналарига, Туризм ва маданий мерос бош бошқармаси ва бошқа давлат ташкилотларига ҳамда нодавлат нотижорат ташкилотларга мурожаат қилган имконияти чекланган шахсларни Бухоро, Самарқанд, Хива, Қўқон шаҳарлари ва Риштон туманларига саёҳатларни ташкил этиш.
- Саёҳат давомида олинган билим ва кўникмаларни (тарихимиз, миллий қадриятларимиз, буюк алломаларимиз фаолиятларини) имконияти чекланган ёшлар ўртасида кенг тарғибот қилиш.
- Вилоятнинг туризм салоҳиятини ривожлантириш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш.

3. Фуқаролик жамияти институтлари фаолиятини янада ривожлантириш, давлат ташкилотлари билан ҳамкорликни кучайтириш ҳамда уларни ҳуқуқий саводхонлигини ошириш ва услубий қўллаб-қувватлаш.
- ННТлар иштирокида давлат гранти ва ижтимоий буюртмаларида иштирок этишлари учун ўқув-семинарларни ташкил этиш.
- Ижтимоий шерикликни ривожлантиришда соҳалар кесимида давлат ташкилотлари билан ННТларни учрашувларини ташкил этиш.
- Вилоятдаги ҳар бир олий таълим муассасаларида “ННТ ва ёшлар” учрашувларини ташкил этиш.
- ННТлар фаолиятини услубий қўллаб-қувватлаш мақсадида услубий қўлланма чоп этиш ва барча ННТларга етказиш.

4. Миллатлараро тотувликни таъминлашда давлат органлари билан ҳамкорликда таъсирчан жамоатчилик назоратини амалга ошириш ва тадбирлар ташкил этиш.
- Ҳудудларда айниқса, чекка ва чегараолди маҳаллаларда миллатлараро тотувликни тарғиб қилувчи тадбирлар ўтказиш ва ОАВ да кенг ёритиб бориш.
- Турли миллат вакилларининг миллий қадриятларини, урф-одатларини намоён қилиш мақсадида кўрик танловлар ташкил қилиш.
- Миллий маданий марказларини давлат ташкилотлари билан ҳамкорлиги ва турли миллат вакилларини бандлигини таъминланганлигини ҳудудлар кесимида ўрганиш.

Танловда қатнашиш учун қуйидаги ҳужжатлар тақдим этилиши лозим:

1. Ташкилот раҳбари томонидан имзоланган ва муҳр билан тасдиқланган кузатув хати; 
2. Халқ депутатлари вилоят Кенгаши ҳузуридаги жамоат фондининг Фарғона жамоат фонди телеграм каналида жойлаштирилган шаклда тўлдирилган давлат гранти лойиҳаси учун ариза;
3. Охирги ўзгартириш ва қўшимчалар билан давлат рўйхатидан ўтган ННТлар ва фуқаролик жамияти бошқа институтларининг Устави (Низоми) нусхаси;
4. Ташкилотнинг давлат рўйхатидан ўтганлиги тўғрисидаги гувоҳнома нусхаси; 
5. Агар лойиҳани амалга ошириш лицензияланадиган фаолиятни талаб қилса, унда лицензиянинг нусхаси;
6. Манфаатдор давлат ва жамоат ташкилотларининг тавсия ҳамда қўллаб-қувватлаш хатлари.
7. Ташкилотни ҳудудий Давлат солиқ инспексиясидан қарздор эмаслиги ҳақида маълумотномаси.

Битта лойиҳа учун ажратиладиган грант миқдори – 40 млн сўмгача.

Ҳужжатларни қабул қилиш 2022 йил 29 мартдан 29 апрелгача (шанба ва якшанба кунларидан ташқари) ҳар куни соат 9:00 дан 16:00 гача қабул қилинади.
Танлов бўйича ҳужжатлар муҳрланган конвертда (А4 формат): Фарғона шаҳри Б.Марғилоний кўчаси 105-уй манзилидаги Нодавлат нотижорат ташкилотлари уйининг 1-қаватида жойлашган Халқ депутатлари вилоят Кенгаши ҳузуридаги ННТ ва фуқаролик жамияти бошқа институтларини қўллаб-қувватлаш жамоат фонди номига юборилиши сўралади.

Маълумот учун тел: 93 732-77-87, 99 002-75-00, 91 665-08-98, 91 119-20-20.