Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич
Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
.
.
Сайтни бахолаш
Ишонч телефонига берилган бахолар
ВИЛОЯТ ҲОКИМИ СЎХ ТУМАНИДАГИ ИЖТИМОИЙ ОБЪЕКТЛАР ВА ЯНГИ ЛОЙИҲАЛАР БИЛАН ТАНИШДИ
2022-03-31 10:11:53 446
Вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров ва вилоят секторлари раҳбарлари Сўх туманидаги ўрганишлар жараёнида давлат-хусусий шериклик асосида қуриб фойдаланишга топширилган Тул маҳалла фуқаролар йиғини биносининг очилиш маросимида иштирок этдилар.
Маҳаллий тадбиркор Аслиддин Азизов ташаббуси билан 1 миллиард сўмдан зиёд маблағ сарфланиб барпо этилган бинода савдо дўконлари ҳамда ўқув маркази ҳам ташкил этилиб, маҳаллий ёшлар бандлиги таъминланади. Вилоят раҳбари бу ерда маҳалла оқсоқоллари билан мулоқот қилди, уларнинг мурожаатларини тинглади.
Хайрулло Бозоров туманнинг Истиқлол маҳалласи ҳудудида 4,9 гектар майдонда барпо этилаётган, лойиҳа қиймати 29 миллиард сўм бўлган замонавий болалар оромгоҳи қурилиш ишлари билан ҳам танишди. Вилоят ҳокими фойдаланилаётган қурилиш материалларини Сўх иқлим шароитидан келиб чиқиб танлаш, оромгоҳ қурилиш ишларини жадаллаштириш ва сифатли якунлаш бўйича қурувчи ташкилот раҳбари ҳамда мутасаддиларга қатъий топшириқлар берди.
Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook,
Telegram,
Facebook,
YouTube,
Instagram