
Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич

.
.
Сайтни бахолаш
Ишонч телефонига берилган бахолар
ФАРҒОНАДА “ТАДБИРКОРГА КЎМАК” МАРКАЗЛАРИ ИШ БОШЛАДИ

2022-04-05 14:39:27 268
Президентимиз жорий йил 16 март куни Давлат солиқ қўмитасига ташриф буюриб, солиқ соҳасини такомиллаштириш бўйича амалга оширилаётган ишлар билан танишди.
Ташриф давомида солиқ органлари тадбиркорлар билан учрашиб муаммоларини тинглаши, солиқ қонунчилигидаги ўзгаришларни тушунтириши, уларга кўмакчи бўлишлари юзасидан қатор топшириқлар берган эди.
Мазкур топшириқлар ижроси, шунингдек, “Солиқчи-кўмакчи” тамойили асосида солиқ тўловчиларга янада сифатли хизмат кўрсатишни таъминлаш мақсадида Фарғона вилояти давлат солиқ бошқармаси ташаббуси билан вилоятнинг шаҳар ва туманларида “Тадбиркорга кўмак” марказлари фаолияти йўлга қўйилмоқда.
Хусусан, ана шундай марказлар Фарғона, Марғилон, Қўқон шаҳарларидаги марказий деҳқон бозорларида ҳам барпо этилди. Ҳудудлардаги тадбиркорлар солиқ соҳасига оид бирор муаммони ҳал этиш учун бевосита давлат солиқ инспекциясига бормасдан ўзларига ҳар томонлама қулай бўлган “Тадбиркорга кўмак” марказига ташриф буюрган ҳолда масалага ойдинлик киритишлари мумкин. Албатта, ушбу жараён тадбиркорнинг ҳам вақти, ҳам нақди тежалишига хизмат қилади. Эътиборлиси, ушбу марказларга бир нафардан солиқ идораси ходими бириктирилган бўлиб, солиқ тўловчиларга хизмат кўрсатиш учун барча зарур шароитлар яратилган.
Солиқ тўловчи учун энг қувонарлиси, марказлардаги барча хизматлар бепул. Бу ерда фуқароларга солиқ қонунчилигига оид сўнгги ўзгаришларни тушунтириш билан бирга, тадбиркорларга ҳисобварақ-фактураларни расмийлаштириш, солиқ ҳисоботларини юбориш, қулай солиқ режимини танлаш, дастлабки бухгалтерияни юритиш каби масалалар юзасидан амалий ёрдамлар кўрсатилмоқда.






Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook,
Telegram,
Facebook,
YouTube,
Instagram