
Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич

.
.
Сайтни бахолаш
Ишонч телефонига берилган бахолар
ФАРҒОНА КАСБ-ҲУНАРГА ЎҚИТИШ МАРКАЗИДА БЕШ ЙЎНАЛИШДА ТАЪЛИМ БЕРИЛАДИ

2022-04-06 10:49:01 1054
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Ўзбекистон Республикасида ишсиз фуқароларни касб-ҳунарга ўқитиш марказларини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорида Фарғона шаҳрида Корея Республикасининг грант маблағлари асосида меҳнат бозорида талаб юқори бўлган мутахассислар тайёрловчи касб-ҳунарга ўқитиш маркази ташкил этиш белгиланган эди.
Шунга кўра, Фарғона шаҳрида ушбу марказ учун ўқув биноси, ётоқхона, ошхона ва спорт зали қуриш мақсадида 2 гектар ер майдони ажратилди. Корея халқаро ҳамкорлик агентлиги (KOICA)нинг Ўзбекистондаги офисида Фарғона лойиҳаси бўйича қўшимча келишув меморандуми имзоланиб, Корея томонидан 9 320 000 АҚШ доллари миқдорида инвестиция киритилди.
Фарғона шаҳридаги марказда 5 та йўналиш (электр менежменти, автомобилсозлик, ахборот технологиялари, косметология ва тикувчилик) бўйича касбий таълим йўлга қўйилади. Ҳозирда бу ерда Корея Республикасидан замонавий ўқув-амалиёт жиҳозлари олиб келиниб, ўрнатиш ишлари давом этмоқда.
Ўқув маркази томонидан 2022 йилда 250 нафарга яқин ишсиз фуқарони касбга ўқитиш режалаштирилган.










Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook,
Telegram,
Facebook,
YouTube,
Instagram