Шрифт ўлчами Ранг Расм

ВИРТУАЛ ҚАБУЛХОНА

ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР

НОРМАТИВ ХУЖЖАТЛАР

Очиқ маълумотлар (бюджет)

ОЧИҚ МАЪЛУМОТЛАР


РАСМИЙ МУНОСАБАТ

×

 2022-04-13 18:12:03    561

PDF юклаш
Чоп этиш


Ижтимоий тармоқларда турли манбалар орқали тарқалган, давлат ресурслари ҳисобига ун маҳсулотларини тадбиркорларга тақсимлашда монополлаштириш ва коррупция ҳолатларига йўл қўйилаётгани иддао этилган мурожаат юзасидан вилоят ҳокимлиги томонидан ўрганиш олиб борилмоқда.

Ҳозирда шаҳар ва туманлар кесимида ҳокимликлар тақдим этган рўйхат асосида “O‘zdonmahsulot” АК тизимидаги дон корхоналарига бириктирилган корхоналар ва уларга ажратилаётган ун ҳажми батафсил ўрганиб чиқилмоқда. Ўрганиш натижалари юзасидан батафсил маълумот берилади. Тарқатилган мурожаатда келтирилган иддаолар аноним мурожаатчи томонидан ўртага ташлангани боис, бу борада мурожаат йўлламоқчи бўлган тадбиркорлар, вилоят ҳокимлигининг Телеграм каналидаги @fvhmurojaat_bot боти орқали ўз масалаларини билдиришлари мумкин.

Маълумот ўрнида шуни билдириладики, Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 16 апрелдаги “Коронавирус пандемияси шароитида республика аҳолисини давлат ресурслари ҳисобига ун маҳсулотларини тизимли ва кафолатли етказиб бериш чора-тадбирлари тўғрисида”ги йиғилиш баёни билан коронавирус пандемияси шароитида юзага келган вазиятни инобатга олиб, ун маҳсулоти барча ҳудудларга бир маромда етказиб берилишини таъминлаш мақсадида биржа савдоларисиз тўғридан тўғри шартномалар билан сотилиши бўйича топшириқлар белгилаб берилган.

Ҳукумат йиғилиши баёни билан, Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги, “O‘zdonmahsulot” АК ва ҳокимликларга аҳоли сонини ҳисобга олган ҳолда ҳудудлар кесимида тўғридан тўғри етказиб бериладиган ун ҳажмини аниқлаш ва жойларга етказиш вазифаси топширилган. Унга кўра, ун харид қилувчилар ҳокимликлар тақдим этган рўйхат асосида “O‘zdonmahsulot” АК тизимидаги дон корхоналарига бириктирилмоқда. Шуни қайд этиш лозимки, бу тарзда етказиб берилаётган ун ҳажми вилоятнинг унга бўлган тўла талабини қопламайди, бу тизим ун маҳсулотлари нархи ошишининг олдини олиш мақсадида йўлга қўйилган.

Фарғона вилоятида ҳам ушбу топшириқ ижроси доирасида иш ташкил этиб келинмоқда. Шаҳар ва туманлардаги қолипли нон ва макарон ишлаб чиқарувчи ҳамда чакана савдо корхоналари “Фарғона дон маҳсулотлари”, “Бағдод дон маҳсулотлари”, “Қува дон маҳсулотлари”,“Қўқон дон маҳсулотлари” ҳамда “Сўх-дон” корхоналарига бириктириб қўйилган.

Жорий 2022 йил бўйича сўнгги маълумотларга мурожаат қиладиган бўлсак, вилоятда январь-март ойларида 300 дан зиёд корхона 41,2 минг тонна ун маҳсулоти билан таъминланган, апрель ойи учун 13 минг 704 тонна ун ажратилган.


Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook, Telegram, Facebook, YouTube, Instagram