Шрифт ўлчами Ранг Расм

ВИРТУАЛ ҚАБУЛХОНА

ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР

НОРМАТИВ ХУЖЖАТЛАР

Очиқ маълумотлар (бюджет)

ОЧИҚ МАЪЛУМОТЛАР


“КИТОБХОНЛИК ҲАФТАЛИГИ” ДОИРАСИДА ҲОКИМЛАР ВА СЕКТОР РАҲБАРЛАРИ ҲУДУДЛАРДАГИ КУТУБХОНАЛАРГА КИТОБ СОВҒА ҚИЛАДИЛАР

×

 2022-04-16 09:07:03    333

PDF юклаш
Чоп этиш


Вилоят ҳокимлиги йиғилиш баёни билан тасдиқланган, жорий йилнинг 18-23 апрель кунлари мамлакатимиз миқёсида бўлиб ўтадиган “Китобхонлик ҳафталиги” доирасида вилоятимизда ўтказиладиган тадбирлар режасида, шаҳар ва туман ҳокимларига ўз ҳудудларидаги кутубхоналарни доимий равишда қўллаб-қувватлаш, китоб фондини бойитиш, замонавий ахборот технологиялари билан таъминлаб бориш вазифаси ҳам юклатилган.

Ушбу топшириқ ижроси доирасида бугун Фарғона шаҳар ҳокими Восилжон Назаров ва шаҳар секторлари раҳбарлари Аҳмад Фарғоний номидаги вилоят ахборот-кутубхона марказига китоб жамланмаларини тақдим қилишди. 

Шаҳар ҳокими ва сектор раҳбарлари вилоят ахборот - кутубхона маркази фаолияти билан ҳам яқиндан танишдилар, кутубхонанинг фахрий аъзолигига қабул қилиндилар.





Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook, Telegram, Facebook, YouTube, Instagram