
Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич

.
.
Сайтни бахолаш
Ишонч телефонига берилган бахолар
ФАРҒОНАДА ҒЎЗА ПАРВАРИШИНИНГ МУҲИМ АГРОТЕХНИК ТАДБИРЛАРИ АМАЛГА ОШИРИЛМОҚДА

2022-04-17 18:09:27 408
Бугун вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров вилоят секторлари раҳбарлари ҳамроҳлигида пахтачилик кластерлари фаолиятини мувофиқлаштириш ишлари доирасида Қува ва Тошлоқ туманларида бўлиб, 2022 йил пахта ҳосили учун чигит экилган майдонларда ғўза қатор ораларига биринчи ишлов ўтказиш ишлари ва ташкил этилган культивация отрядлари фаолиятига бағишланган семинарларда қатнашди.
Дастлаб Қува туманидаги “Турдали Тўхтахон” фермер хўжалигида ўтган учрашувда тумандаги мавжуд 236 та фермер хўжаликларининг 6220 гектардан зиёд ер майдонларида экилган ғўзаларни агротехник тадбирларини ўз вақтида ва сифатли амалга ошириш ҳақида сўз борди. Тажрибали деҳқонлар маслаҳатлари эшитилди. Вилоят ва туман ҳокимлиги тегишли мутасаддилари, кластер раҳбарлари, ҳудудий ММТП раислари, фермерлар ва механизаторларга олдинда турган вазифалар тушунтирилди.
Хайрулло Бозоров Тошлоқ тумани Қумариқ МФЙдаги “Қумариқ Равнақ файз” фермер хўжалигида ўтган семинарда ҳам чигит экилган майдонларда ғўза қатор ораларига ишлов бериш, культивация қилиш, чуқур юмшатиш каби муҳим жараёнлар ҳақида бирма бир тўхталиб ўтди. Майдонларда ўқариқларни олиш, сувдан тежамкор фойдаланиш билан боғлиқ чора-тадбирларни тушунтирди. Ишчиларга энг аввало, механизаторларга барча шарт-шароитларни яратиш, ойликларини ўз вақтида етказиб бериш зарурлигини алоҳида таъкидлади.
Тошлоқ туманида 110 та механизаторлардан иборат 9 та отрядлар ташкил этилган бўлиб, мавсумда чигит экилган 5100 гектардан зиёд майдонда режадаги 19 200 тоннадан зиёд пахта хомашёсини етиштиришда уларнинг ҳиссаси катта бўлади. Шунинг учун тадбирда ўз меҳнати билан бошқаларга ўрнак бўлаётган бир гуруҳ механизаторларга эсдалик совғалари топширилди.
Ғўза парвариши билан бир қаторда, ғаллачилик ва пиллачилик билан боғлиқ масалалар ҳам туман секторлар раҳбарлари ва масъуллар иштирокида келишиб олинди. Дуолар қилиниб, нуронийлар юртга тинчлик, деҳқончиликларга қут-барака тиладилар.











Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook,
Telegram,
Facebook,
YouTube,
Instagram