
Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич

.
.
Сайтни бахолаш
Ишонч телефонига берилган бахолар
ДАВЛАТ ГЕРБИ ҚАБУЛ ҚИЛИНГАНЛИГИНИНГ 30 ЙИЛЛИГИ КЕНГ НИШОНЛАНМОҚДА

2022-07-02 23:37:49 255
Ўзбекистон Республикаси Давлат герби қабул қилинганлигининг 30 йиллиги вилоятимизда кенг нишонланмоқда. Жойларда “Оламни маҳлиё айлаган диёр” шиори остида маънавий-маърифий тадбирлар, учрашувлар, ёшлар ўртасида ижодий танловлар ташкил этилмоқда.
Бугун эрта тонгдан Фарғона шаҳридаги марказий кўчалар бўйлаб давлат байроғи ўрнатилган ҳолида ватанпарварлик автокарвони ташкил этилди. Бу ҳар бир юртдошимизда фахр-ифтихор туйғуларини уйғотди.
Фарғона шаҳридаги касб-ҳунар мактабида байрам тадбири ташкил этилди. Унда вилоят ҳокимининг ўринбосари Жамшед Ҳатамов иштирок этди. Тадбирда давлат рамзлари мустақиллигимизнинг тимсоли эканлигига, аҳоли ва ёшлар қалбида миллий ғурур ва ифтихор туйғуларини кучайтиришдаги беқиёс аҳамиятига эътибор қаратилди.
Ёшлар томонидан тайёрланган байрам дастури намойиш этилди. Она Ватанни, тинчликни мадҳ этувчи шеърлар барчага манзур бўлди.





Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook,
Telegram,
Facebook,
YouTube,
Instagram