
Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич

.
.
Сайтни бахолаш
Ишонч телефонига берилган бахолар
ФАРҒОНАЛИК ТАДБИРКОРЛАР УЧУН БИЗНЕС-ТРЕНИНГ ТАШКИЛ ЭТИЛДИ

2022-07-25 19:21:34 308
Фарғона шаҳридаги "Тадбиркорлар уйи"да вилоят ҳокимлиги, вилоят Инвестициялар ва ташқи савдо бошқармаси “Фармадад Инвест” лойиҳа гуруҳи ташаббуси билан фарғоналик ишбилармонлар учун бизнес-тренинг ташкил этилди.
Тадбирни вилоят ҳокимининг ўринбосари Иқболжон Эргашев очиб берди. У ўз сўзида вилоятимиз аҳолиси қадим-қадимдан савдо-сотиқ, тадбиркорлик билан шуғулланиб келгани, катта тажриба ва кўникмага эга эканлигини қайд этди. Бироқ, бугунги кунда соҳага янгиликлар жорий қилиниб, ҳукуматимиз томонидан қабул қилинаётган тегишли қарорлар, меъёрий ҳужжатларда ишбилармонларга кўплаб имкониятлар, имтиёзлар берилаётгани, бундан эса самарали фойдаланиш зарурлигини таъкидлади. Бизнес-тренинг ташкил этилиши ана шундай талаб ва эҳтиёждан келиб чиқиб амалга оширилаётганлигига эътибор қаратди.
Шундан сўнг республикамизда тадбиркорлик соҳасида яхши ютуқ ва натижаларга эришиб келаётган таниқли ишбилармонлар ўз фаолиятларида йўл қўйган хато ва камчиликлар, тажрибалар ҳақида тўхталишди.
Айни пайтда экспорт салоҳиятини ошириш, импорт ўрнини босувчи маҳсулотлар ишлаб чиқариш, ишлаб чиқарилган маҳсулотларга ҳаридор топиш йўллари, бизнесда сотув билан савдонинг фарқи, кучли жамоани шакллантириш ва ходимларни бошқариш, бизнесни автоматлаштириш, инвестициянинг олтин қоидалари каби мавзуларда бизнес-тренерлар томонидан машғулотлар давом эттирилмоқда.





Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook,
Telegram,
Facebook,
YouTube,
Instagram