Шрифт ўлчами Ранг Расм

ВИРТУАЛ ҚАБУЛХОНА

ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР

НОРМАТИВ ХУЖЖАТЛАР

Очиқ маълумотлар (бюджет)

ОЧИҚ МАЪЛУМОТЛАР


ПОЛЬША ОЛИЙ ТАЪЛИМ МУАССАСАСИ ВАКИЛЛАРИ ФАРҒОНАДА ХУСУСИЙ УНИВЕРСИТЕТ ОЧИШ ТАКЛИФИНИ БИЛДИРМОҚДА

×

 2022-07-25 23:36:41    370

PDF юклаш
Чоп этиш


Вилоят ҳокимининг ўринбосари Файзулло Қосимов Польшадаги Быдгощ Иқтисодиёт университети (Wyższa Szkoła Gospodarki w Bydgoszczy) халқаро лойиҳалар бўйича декани, Шарқий ҳамкорлик маркази директори Магдалена Бергманн бошчилигидаги делегация вакиллари билан учрашди.

Вилоят ҳокимлигида ўтган учрашувда Фарғона вилояти ва Быдгощ Иқтисодиёт университети ўртасида олий таълим ва фан, шунингдек, давлат хизматчилари малакасини ошириш бўйича ҳамкорликни йўлга қўйиш масалалари муҳокама қилинди.

Файзулло Қосимов меҳмонларга ташриф учун миннатдорчилик билдириб, Фарғона вилояти ҳақида, вилоятдаги олий таълим муассасалари фаолияти, таълим соҳасида эришилган ютуқлар тўғрисида батафсил маълумот берди.

Меҳмонлар ҳам Быдгощ шаҳрида ва яна 7 та шаҳарда филиаллари жойлашган университет ҳақида маълумотларни тақдим қилишди.

Шунингдек, Фарғонада ҳам хусусий университет очиш, 1-босқичда бакалавр бўйича иқтисодиёт йўналишидан бошлаш, кейинчалик ижтимоий йўналишларни ҳам қўшиш ва давлат ташкилоти ходимларини малакасини ошириш курсларини ҳам ташкил этишни йўлга қўйишда ҳамкорликни таклиф қилдилар.

Билдирилган таклифлар ҳар томонлама қўллаб-қувватланиши таъкидланиб, ОТМ очиш тартиб-қоидалари, талаблари ҳақида маълумотлар тақдим қилиниши ва амалий ишларни бошлашга келишиб олинди.





Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook, Telegram, Facebook, YouTube, Instagram