
Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич

.
.
Сайтни бахолаш
Ишонч телефонига берилган бахолар
ФАРҒОНАДА 71 ТА БОЛАЛАР МАЙДОНЧАСИ ҚУРИЛМОҚДА

2022-07-29 20:30:56 368
2022 йил давлат дастурига асосан, Фарғона вилоятида республика бюджетининг 4,5 млрд. сўмдан зиёд маблағлари ҳисобига жами 71 та болалар майдончаси қуриш режалаштирилган. Бунинг учун вилоят Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш бошқармаси томонидан кўп хонадонли уй-жой фондига туташ ҳудудларда болалар спорт майдончалари ташкил этиш учун дастур ишлаб чиқилган.
Бундан ташқари, маҳаллий бюджет маблағлари ҳисобидан ҳам ҳудудлардаги талаб ва эҳтиёждан келиб чиқиб, янги болалар майдончалари бунёд этилиши кўзда тутилган.
2010-2016 йиллар мобайнида вилоят бўйича 64 та болалар майдончалари қурилган бўлса, 2017-2021 йилларда бу кўрсаткич 372 тага етди.
Айни кунларда Фарғона шаҳрида 14 та, Қўқон шаҳрида 15 та, Риштон туманида 4 та, Сўх туманида 2 та ва бошқа шаҳар-туманларда ҳам болалар спорт масканлари барпо этилмоқда.
Хусусан, Фарғона шаҳар Ойбек кўчасидаги 16-сонли ҳамда Мотурудий кўчасидаги 26-сонли уйларнинг олд қисмида республика бюджетидан ажратилган 150 млн. сўмдан зиёд маблағ эвазига қурилган болалар майдончаси бугун ўғил-қизларнинг севимли масканига айланган.
Бундай жойларда болажонлар нафақат бўш вақтларини мазмунли ўтказмоқда, балки саломатликларини мустаҳкамлаб, жисмонан ҳам чиниқишмоқда. Майдончаларда ўнга яқин ўйин қурилмаси ўрнатилган, масканларнинг техник ҳолати, тозалиги бошқарув компанияси ва маҳалла томонидан доимий назорат қилиниб, яроқсиз ҳолга келган ўйин қурилмалари янгиланиб, такомиллаштирилиб борилмоқда.





Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook,
Telegram,
Facebook,
YouTube,
Instagram