Шрифт ўлчами Ранг Расм

ВИРТУАЛ ҚАБУЛХОНА

ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР

НОРМАТИВ ХУЖЖАТЛАР

Очиқ маълумотлар (бюджет)

ОЧИҚ МАЪЛУМОТЛАР


АЛКОГОЛЬ ВА ТАМАКИ МАҲСУЛОТЛАРИГА ЯНГИ НАМУНАДАГИ АКЦИЗ МАРКАЛАРИ ЖОРИЙ ЭТИЛАДИ

×

 2022-08-02 10:46:26    330

PDF юклаш
Чоп этиш


“Алкоголь ва тамаки маҳсулотларига янги намунадаги акциз маркаларини жорий этиш тўғрисида”ги Ҳукумат қарори (313-сон, 26.07.2023 й.) қабул қилинди.

2023 йил 1 августдан алкоголь ва тамаки маҳсулотларига янги намунадаги акциз маркалари жорий этилади.

Бунда:

- ишлаб чиқарувчи ва импорт қилувчи ташкилотларга янги намунадаги акциз маркаларини ёпиштириш билан бир вақтда алкоголь ва тамаки маҳсулотларига ишлаб чиқаришда (импорт қилишда) эски намунадаги акциз маркаларидан фойдаланишга ҳамда улар билан маркаланган маҳсулот қолдиқларини 5 ой мобайнида сотишга рухсат берилади;

- улгуржи ва чакана савдо тармоғида эски намунадаги акциз маркалари билан маркаланган маҳсулотлар ишлаб чиқарувчи ва импорт қилувчи ташкилотлар учун белгиланган муддатдан кейин 12 ой ўтгач маркаланмаган деб ҳисобланади ва белгиланган тартибда олиб қўйилади.

2023 йил 1 ноябрдан эски намунадаги акциз маркалари билан маркаланган алкоголь ва тамаки маҳсулотларини аниқлаш, уларнинг олиб кирилиши, ишлаб чиқарилиши ҳамда сотилишининг олдини олиш чоралари кўрилади.

Қарорга кўра, ароқ маҳсулотларини сақлаш ва яроқлилик муддати ишлаб чиқарувчилар томонидан мустақил равишда 24 ойгача этиб белгиланади.