Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич
Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
.
.
Сайтни бахолаш
Ишонч телефонига берилган бахолар
“ТАШАББУСЛИ БЮДЖЕТ”ДА ҒОЛИБ ТАКЛИФЛАР ЖАДАЛЛИК БИЛАН АМАЛГА ОШИРИЛМОҚДА
2022-08-03 12:30:17 234
“Ташаббусли бюджет” жараёнининг биринчи мавсумида вилоятда фуқаролар томонидан илгари сурилган ва “энг кўп” овоз тўплаган, амалга ошириш қиймати эса 137,3 млрд. сўмлик 247 та таклифлар ғолиб деб топилган эди. Бугунга келиб, ушбу таклифларнинг 231 тасида қурилиш – таъмирлаш жараёнлари ва 16 тасида жиҳозлаш билан боғлиқ тадбирлар бўйича тизимли ишлар олиб борилмоқда.
Хусусан, жиҳозлаш билан боғлиқ 16 та тадбирларнинг барчаси бўйича маҳсулот сотиб олиш учун давлат харидлари савдо майдончаси орқали таъминотчи корхоналар билан 7,5 млрд. сўмлик шартномалар имзоланди. 14 таклиф бўйича сотиб олинган маҳсулотлар тўлиқ етказиб берилди. Қолган 2 та таклиф бўйича ҳам 679 млн. сўмлик маҳсулотларни ўз манзилларига етказиш чора-тадбирлари кўрилмоқда.
Қурилиш-таъмирлаш билан боғлиқ 231 та жамоатчилик фикри асосида шакллантирилган тадбирларнинг 183 таси бўйича пудратчи корхоналар билан шартномалар тузилиб, ҳозирга қадар 105 таси бўйича белгиланган тадбирлар тўлиқ амалга оширилди.
Хусусан, Фарғона шаҳрида 3-ДМТТда 4 та ёзги айвонлар қурилди, 32-ДМТТнинг ташқи деворлари янгиланди ҳамда 34-ДМТТда ички санузел тизимларини янгилаш ишлари якунига етказилмоқда.
Ўзбекистон туманида “Ташаббусли бюджет” жараёнининг илк мавсумида “Шакаробод" маҳалла фуқаролар йиғини аҳолиси ҳам фаол иштирок этиб, ўз ташаббусларини ғолиблар қаторидан ўрин олишига эришган эди. Натижада айни кунда бюджетдан ажратилган 800 миллион сўм маблағ ҳисобига маҳаллада бир қатор ободонлаштириш ва бунёдкорлик ишлари амалга оширилмоқда. Маҳалланинг Маърифат ва Бунёдкор кўчалари бўйлаб 910 метр масофада янги бетон ариқлар ўрнатилиб, 1 минг 750 метр ички йўллар таъмирланди ва асфальт ётқизилди. Ҳудудда электр таъминоти сифатини ошириш мақсадида 160 кВА қувватга эга бўлган янги трансформатор ҳамда 28 та таянч устунлари ўрнатилди.
Учкўприк туманида ғолиб бўлган 13 та лойиҳага 7 миллиард 763,5 миллион сўм маблағ ажратилди. Тумандаги “Катта Қашқар” МФЙ да 3156 метр асфальт ётқизилди.
Фарғона туманидаги "Оқтепа" маҳалла фуқаролар йиғинида 2,9 км қисмига асфальт ётқизилди. 2022 йил “Ташаббусли бюджет” жараёнининг 1-босқичи бўйича ғолиб таклифлар доирасида ишлар жойларда давом этмоқда.
Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook,
Telegram,
Facebook,
YouTube,
Instagram