Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич
Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
.
.
Сайтни бахолаш
Ишонч телефонига берилган бахолар
ВИЛОЯТИМИЗДА “ФАРҒОНА ВОДИЙСИ ТЕКСТИЛЬ МАҲСУЛОТЛАРИ” БИРИНЧИ ФОРУМИ ЎЗ ИШИНИ БОШЛАДИ
2022-08-03 16:58:24 291
Бугун вилоят театр-концерт саройида “Фарғона водийси текстиль маҳсулотлари” биринчи форумининг очилиш маросими бўлиб ўтди. Унда вилоят ҳокимлиги масъуллари, 50 нафардан зиёд россиялик ишбилармонлар ва импортёрлардан иборат делегация аъзолари, вилоятимиздаги текстиль корхоналари раҳбарлари, банк ходимлари қатнашди.
Тадбирда сўз олган вилоят ҳокимлиги Инвестициялар ва ташқи савдо котибияти мудири Азимжон Юлдашев 2100 дан ортиқ текстиль корхоналари фаолият олиб бораётган Фарғонада 130 дан ортиқ Россия-Ўзбекистон қўшма корхоналари борлигини таъкидлади. Форумнинг ташкил этилиши текстиль йўналишида ўзаро муносабатларни янги босқичга олиб чиқишига хизмат қилишини айтиб ўтди.
Анжуманда соҳа тадбиркорлари ташаббуси билан ўтказилаётган ушбу тадбирлар икки давлат ишбилармонлари ўртасида тўғридан-тўғри алоқаларни йўлга қўйилишида ўзига хос кўприк бўлишига ишонч билдирилди.
Очиқ мулоқот давомида текстиль маҳсулотларини экспорт қилишда белгиланган тартиблар, божхона талаблари, эркин иқтисодий зоналар имкониятлари, юкларни транспортда ташиш жараёнлари, логистика марказлари фаолияти тўғрисида атрофлича маълумот берилди.
Шундан сўнг меҳмонлар вилоятимиздаги текстиль корхоналари томонидан ишлаб чиқилган маҳсулотлар кўргазмаси билан танишдилар.
Дастурга кўра, икки давлат тадбиркорлари ўртасида B2B шаклидаги музокаралар ўтказилиши режалаштирилган. Шунингдек, Марғилон шаҳридаги ипак маҳсулотлари ишлаб чиқаришга ихтисослашган “Ёдгорлик” мажмуаси кўздан кечирилади. Кейинги кунларда эса шаҳар-туманларда фаолият олиб бораётган текстиль корхоналаридаги ишлаб чиқариш жараёнлари кўрилади ва форум 7 август санасида якунига етади.
Келгусида “Фарғона водийси текстиль маҳсулотлари” биринчи форуми тажрибасидан келиб чиқиб, дунёнинг кўплаб давлатлари, хусусан, Европа давлатлари сармоядорлари ва фарғоналик ишбилармонлар ўртасида ҳам форумлар ташкил этиш ва тўғридан-тўғри алоқаларни йўлга қўйиш мақсад қилинган.
Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook,
Telegram,
Facebook,
YouTube,
Instagram