Шрифт ўлчами Ранг Расм

ВИРТУАЛ ҚАБУЛХОНА

ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР

НОРМАТИВ ХУЖЖАТЛАР

Очиқ маълумотлар (бюджет)

ОЧИҚ МАЪЛУМОТЛАР


“ОДАМЛАР ҲАЁТДАН РОЗИ БЎЛИБ ЯШАШИ УЧУН ИШЛАШИМИЗ КЕРАК!” – ЎҚУВ-СЕМИНАРЛАРИНИ МУВАФФАҚИЯТЛИ ТАМОМЛАГАН МАҲАЛЛА РАИСЛАРИГА СЕРТИФИКАТЛАР ТОПШИРИЛДИ

×

 2022-08-06 17:19:45    187

PDF юклаш
Чоп этиш


Маълумки, вилоятдаги 1062 та маҳалла фуқаролар йиғинлари раислари учун 40 кун давомида мамлакатимизда маҳалла институтини ривожлантириш, маҳаллабай ишлаш тизимини шакллантириш, маҳалла раислари фаолиятини қўллаб-қувватлаш, маҳалладаги муаммоларни ўрганиш ва ҳал этиш масалалари юзасидан ўқув-семинарлари ташкил этилди.

Бугун вилоят “Тадбиркорлар уйи” мажлислар залида ушбу ўқувларнинг сўнгги босқичида иштирок этган Қўқон шаҳар, Учкўприк, Ўзбекистон ва Фурқат туманларидаги 234 та маҳалла фуқаролар йиғинлари раисларига сертификатлар топшириш маросими ўтказилди.

Тадбирда вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров иштирок этиб, масъулиятли, шарафли лавозимга сайланган маҳалла раисларини яна бир бор табриклади. Президентимизнинг қуйи тизимдаги вакили бўлган маҳалла раисларига катта ишонч билдирилаётганлигига алоҳида урғу бериб ўтди.

Маҳалла раисларига янги тизим асосида иш бошлаган ҳоким ёрдамчилари, ёшлар етакчилари, хотин-қизлар фаоли, профилактика инспекторлари кўмакдош бўлаётгани, уларни бошқариш учун раислар билимли бўлиши, ташаббусни қўлга олиб, ҳар бир ёрдамчилар билан иш ташкил қилиб, одамларни рози қилиш учун ишлаш кераклиги, натижа кўрсатиш вақти келганлиги алоҳида таъкидланди. Шунингдек, ҳудуд аҳолисини камбағалликдан чиқариш, ишсизликни йўқотиш, ёшларни бўш вақтларидан самарали фойдаланишлари учун шароит яратиш, оилавий ажримлар, жиноятчиликни олдини олиш бўйича ҳам муҳим вазифаларни белгилаб олишлари кераклиги уқтирилди.

Бундан ташқари, маҳалла раислари билимли бўлиши, ўз устида тинимсиз ишлаб, чиқаётган қонунлардан хабардор бўлиши, асосий эътиборни маҳалла иқтисодига қаратиб, ишсизликни йўқотиш учун маҳаллий тадбиркорларни қўллаб-қувватлаш, маҳаллада маънавий муҳитни яхшилашга эътибор қаратиш зарурлиги бўйича ҳам тушунтиришлар берилди.

Шундан сўнг маҳалла институтини ривожлантириш, унинг жамиятдаги ўрни ва нуфузини ошириш ҳамда маҳалла раисларининг аҳоли муаммоларини ҳал этишдаги устувор йўналишлари бўйича ўқув курсини муваффақиятли тамомлаган маҳалла раисларига сертификатлар, ўқув курсларини ташкил этишда фаол иштирок этган масъулларга вилоят ҳокимининг ташаккурномалари топширилди.

Тадбир сўнггида маҳалла раислари билдирилган ишончни оқлаш учун астойдил ҳаракат қилиб, натижа кўрсатишга ваъда бердилар.








Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook, Telegram, Facebook, YouTube, Instagram