Шрифт ўлчами Ранг Расм

ВИРТУАЛ ҚАБУЛХОНА

ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР

НОРМАТИВ ХУЖЖАТЛАР

Очиқ маълумотлар (бюджет)

ОЧИҚ МАЪЛУМОТЛАР


ФАРҒОНАДА ОТМГА КИРИШ УЧУН ТЕСТ СИНОВЛАРИ БОШЛАНДИ

×

 2022-08-08 12:52:56    224

PDF юклаш
Чоп этиш


Республикамизнинг бошқа ҳудудларида бўлгани каби Фарғона вилоятининг 3 та ҳудудида ҳам олий таълим муассасаларига кириш учун тест синовларига старт берилди.

Бугун, яъни 8 августдан Фарғона, Марғилон шаҳарлари ҳамда Сўх туманида жойлашган стадионларда тест синовлари бошланди.

Давлат тест маркази вилоят бўлими бошлиғи Исмоилхон Шокировнинг айтишича, бу йил вилоятда 102 минг 400 дан ортиқ абитуриентлар тест синовларида қатнашиши керак.  

Абитуриентларга ручка, 0,5 ҳажмли салқин ичимлик ва бош кийими (кепка) берилмоқда. Шунингдек, имтиҳон жараёнида шаффофлик ва ошкораликни таъминлаш мақсадида тест синовлари ўтказиладиган ҳудудларда видеокузатув ҳамда жамоатчилик назорати ташкил этилган.








Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook, Telegram, Facebook, YouTube, Instagram