Шрифт ўлчами Ранг Расм

ВИРТУАЛ ҚАБУЛХОНА

ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР

НОРМАТИВ ХУЖЖАТЛАР

Очиқ маълумотлар (бюджет)

ОЧИҚ МАЪЛУМОТЛАР


СЎХДА “ЯНГИ ЎЗБЕКИСТОНДА ЭЛ АЗИЗ, ИНСОН АЗИЗ” ШИОРИ ОСТИДА ТАРҒИБОТ ТАДБИРИ БЎЛИБ ЎТДИ

×

 2022-08-09 18:20:02    204

PDF юклаш
Чоп этиш


Сўх туманида мамлакатимиз мустақиллигининг 31 йиллигига бағишланган “Янги Ўзбекистонда эл азиз, инсон азиз” шиори остида тарғибот тадбири бўлиб ўтди. Унда Маънавият ва маърифат маркази ҳудудий бўлинмалари раҳбарлари, шоир ва ёзувчилар, тарғиботчилар иштирок этишди.

Тадбирда сўз олганлар буюк истиқлолимиз тақдим этган тенгсиз неъмат – тинчлик ва хотиржамлик, кейинги йилларда “Инсон қадри учун” тамойили асосида амалга оширилаётган илоҳотлар, хусусан, Сўх туманида олиб борилаётган бунёдкорлик ишлари ҳақида тўлқинланиб гапирдилар. Миллатлараро тотувлик, диний бағрикенглик ғояларининг фуқаролар қалбида юз кўрсатаётган ғунчалари, юрт ишига камарбаста бўлиб келаётган сўхлик фидойи инсонлар ташаббуслари борасида сўзладилар.

Туман маданият марказида маҳалла фуқаролар йиғинлари раислари, фаол хотин-қизлар, мактаб раҳбарлари ва тадбиркорлар иштирокида “Сўх тумани: маънавий-маърифий соҳадаги ислоҳотлар самарадорлиги” мавзусида амалий кўргазмали семинар бўлиб ўтди.

Семинар якунида бир гуруҳ маънавият тарғиботчилари ҳамда соҳада фидойилик кўрсатаётган масъуллар Маънавият ва маърифат маркази вилоят бўлими томонидан ташаккурномалар, эсдалик совғалари билан тақдирланишди, китоблар тарқатилди.

Шунингдек, тадбир иштирокчилари туманда амалга оширилаётган бунёдкорлик, ободончилик ишлари билан танишдилар. “Чашма” булоғи, “Ҳазрат Али” зиёратгоҳига борилди, бу ерларга ташриф буюрувчилар билан дилдан суҳбатлар қурилди.







Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook, Telegram, Facebook, YouTube, Instagram