Шрифт ўлчами Ранг Расм

ВИРТУАЛ ҚАБУЛХОНА

ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР

НОРМАТИВ ХУЖЖАТЛАР

Очиқ маълумотлар (бюджет)

ОЧИҚ МАЪЛУМОТЛАР


ҚЎҚОН ШАҲРИНИНГ “ТУРКИЙ ДУНЁНИНГ ТУРИЗМ ПОЙТАХТИ” МАҚОМИНИ ОЛГАНЛИГИ МУНОСАБАТИ БИЛАН ЖОРИЙ ЙИЛДА ВИЛОЯТИМИЗДА 30 ГА ЯҚИН МАДАНИЙ-МАЪРИФИЙ ТАДБИРЛАР ЎТКАЗИЛАДИ

×

 2022-08-10 12:08:40    184

PDF юклаш
Чоп этиш


Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 29 июлдаги “Туркий давлатлар билан туризм соҳасидаги ҳамкорликни жадал ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-338-сон Қарори иловасида Қўқон шаҳрининг “Туркий дунёнинг туризм пойтахти” мақомини олганлиги муносабати билан жорий йилда вилоятимизда ўтказилиши режалаштирилган маданий-маърифий тадбирлар Дастури тасдиқланди.

Дастурга кўра, жорий йил август-ноябрь ойларида Фарғона вилоятида, асосан Қўқон шаҳрида 30 га яқин маданий-маърифий тадбирлар ўтказилади.

Хусусан, “Turkvision” халқаро қўшиқ танловини ўтказиш, Туркий давлатлар ташкилотига аъзо мамлакатлар рассомлари иштирокида Қўқон шаҳрининг маданий мероси, табиати ва диққатга сазовор жойларининг рангтасвирини яратиш мақсадида пленэр тадбирини ташкил этиш, “Қўқон туркий фотосуратчилар объективида” рукни остида номдор фотографлар учун инфотур уюштириш, Ҳолва фестивали, Заргарлар фестивали, Чавандозлик ва ов туризми фестивали, "Kokand Ethnosport challenge - 2022" халқ миллий ўйинлари ва миллий цирк санъати бўйича халқаро фестивал, “Туркий тилли ёшлар” халқаро фестивали, Мураббо ва ширинликлар фестивали, “Халқ жамоаси” унвонига эга бўлган фольклор жамоалари иштирокида “Vodiy folk” республика фестивали, Олтиариқ узумчилик фестивали каби тадбирларни ташкил этиш ва ўтказиш белгилаб қўйилган.

Қарорда Фарғона вилояти, хусусан, Қўқон шаҳри туризм потенциали ҳақидаги материалларни, фестиваллар ҳақидаги анонсларни Euronews ва CNN телеканалларида намойиш этиш учун ҳамкорлик қилиш, шунингдек, Қўқон ва Марғилон шаҳрини “UNESCO Creative Cities Network” индексига киритиш чораларини кўриш вазифаси ҳам белгиланган.


Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook, Telegram, Facebook, YouTube, Instagram