Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич
Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
.
.
Сайтни бахолаш
Ишонч телефонига берилган бахолар
ТАДБИРКОРЛИК ФАОЛИЯТИНИ ҚЎЛЛАБ-ҚУВВАТЛАШ ДАВЛАТ ЖАМҒАРМАСИ РАҲБАРИ ЎРИНБОСАРИНИНГ ФАРҒОНАЛИК ТАДБИРКОРЛАР БИЛАН УЧРАШУВИ БЎЛИБ ЎТДИ
2022-08-10 19:29:13 453
Бугун вилоят “Тадбиркорлар уйи” да тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлаш давлат жамғармаси томонидан ишбилармонлар иштирокида семинар-тренинг ташкил этилди. Унда жамғарма ижрочи директори ўринбосари Бурхон Нормирзаев, Марказий банк вилоят бош бошқармаси раҳбари Туробжон Қундузов, Савдо-саноат палатаси вилоят ҳудудий бошқармаси бошлиғи Алишер Солиев қатнашди.
Сўз олганлар давлатимиз раҳбари ташаббуси билан ташкил этилган жамғарма томонидан тадбиркорликни ривожлантириш, тадбиркорлик ташаббусларини қўллаб-қувватлаш борасида бир қатор ишлар олиб борилаётганлиги ҳақида тўхталиб ўтдилар. Хусусан, фарғоналик тадбиркорларга кўрсатилган кафиллик ва компенсация ёрдамлари натижасида 34 минг 800 дан зиёд янги иш ўринлари яратилганлиги қайд этилди.
Вазирлар Маҳкамасининг жорий йил 4 августдаги қарори билан тасдиқланган Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги ҳузуридаги Тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлаш давлат жамғармаси тўғрисидаги низомга кўра, жамғарма томонидан молиявий ёрдам кўрсатиш тартиблари тушунтирилди.
Ўзбекистон ҳудудида рўйхатдан ўтган ва фаолиятини амалга ошираётган, тугатилиш босқичида бўлмаган, банкротлик тартиби қўзғатилмаган, мурожаат санасидан кредитлар, солиқлар бўйича муддати ўтган қарздорлиги мавжуд бўлмаган қарз олувчиларнинг лойиҳалари бўйича компенсация берилиши таъкидланди. Давлат молиявий назорат органлари қарз олувчилар томонидан кафиллик, компенсациялар берилиши ва тўловлар тўланишининг шартлари, мақсадлари ва тартибига риоя этилишини текшириб бориши айтиб ўтилди ва иштирокчиларни қизиқтирган саволларга жавоблар берилди.
Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook,
Telegram,
Facebook,
YouTube,
Instagram