Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич
Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
.
.
Сайтни бахолаш
Ишонч телефонига берилган бахолар
PLANKTON KNITWEAR: МАРҒИЛОННИНГ ЭКСПОРТ МАҲСУЛОТЛАРИ РЎЙХАТИДА ЯНГИ БРЕНД!
2022-08-13 21:41:19 312
Бугун Марғилон шаҳридаги Ёрқин МФЙда эркаклар ва аёллар устки кийимлари ишлаб чиқаришга ихтисослашган “Tang Group” МЧЖнинг очилиш маросими бўлиб ўтди. Тадбирда вилоят ҳокимининг ўринбосари – инвестициялар ва ташқи савдо бошқармаси бошлиғи Иқболжон Эргашев қатнашди.
Очилиш тадбирида сўз олганлар “Янги Ўзбекистонда эл азиз, инсон азиз!” шиори остида ўтиши белгиланган Мустақиллигимизнинг 31 йиллик тантаналари олдидан иш бошлаётган бундай корхоналар фарғоналикларга ўзига хос байрам туҳфаси бўлаётганини таъкидлашди.
Шундан сўнг марғилонлик нуронийлар, фаоллар ва кенг жамоатчилик вакиллари иштирокида рамзий тасма қирқилиб, меҳмонлар ишлаб чиқариш цехлари, тайёр маҳсулотлар қўйилган шоурум билан танишдилар.
Plankton knitwear бренди остида маҳсулот ишлаб чиқаришга бошлаётган корхонанинг лойиҳа қиймати 1 млн. доллар бўлиб, Хитойдан 450 минг долларлик энг замонавий ишлаб чиқариш дастгоҳлари келтирилиб ўрнатилган. Қарийб 50 нафар аёллар иш билан банд. Бир ойда 23 турдаги 25 минг дона кийим тайёрлаш имконияти мавжуд. Ишлаб чиқарилаётган маҳсулотларнинг 90 фоизи Россия давлатига экспорт қилинади.
“Буюртмалар ҳозирданоқ жуда кўп. Бунинг сабаби ишимиз 70 фоиз қўл меҳнатига асосланаётганидир. Иш ўрнини яқин муддатда 110 тага етказамиз. Биз ёш тадбиркорларга Давлатимиз раҳбари томонларидан катта имкониятлар яратилмоқда. Солиқ имтиёзлари бериляпти. Бундан тўғри ва ақл билан фойдаланишимиз зарур. Келажакда йирик лойиҳаларни ҳам амалга ошириш мақсадимиз бор”, - дейди ёш тадбиркор Абдуҳаким Охунбобоев.
Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook,
Telegram,
Facebook,
YouTube,
Instagram