Шрифт ўлчами Ранг Расм

ВИРТУАЛ ҚАБУЛХОНА

ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР

НОРМАТИВ ХУЖЖАТЛАР

Очиқ маълумотлар (бюджет)

ОЧИҚ МАЪЛУМОТЛАР


V ИСЛОМ БИРДАМЛИГИ СПОРТ ЎЙИНЛАРИДА ФАРҒОНАЛИК СПОРТЧИЛАР ҲИСОБИДАГИ МЕДАЛЛАР СОНИ 10 ТАГА ЕТДИ: КЕЧА ДАСТЛАБКИ ОЛТИН МЕДАЛЬ ҲАМ ҚЎЛГА КИРИТИЛДИ!

×

 2022-08-15 12:37:29    210

PDF юклаш
Чоп этиш


Туркиянинг Конья шаҳрида бўлиб ўтаётган V Ислом бирдамлиги ўйинларида иштирок этаётган фарғоналик спортчиларимиз ҳисобидаги медаллар сони 10 тага етди: 1 та олтин, 3 та кумуш, 6 та бронза. Кеча дастлабки олтин медаль ҳам қўлга киритилди!

Бадиий гимнастикачимиз Нилуфар Аъзамова 5 ҳалқадаги жамоавий дастурда жамоадошлари билан олтин медалга сазовор бўлди.

56 та мамлакатдан 4200 нафарга яқин спортчилар иштирокида 9-18 август кунлари бўлиб ўтаётган V Ислом бирдамлиги ўйинларида аввалроқ фарғоналик гимнастикачилар Расулжон Абдураҳимов ва Ҳабибулло Эргашев жамоавий дастурда, парасузиш баҳсларида эса Бахтиёр Ортиқов 50 метрга чалқанча усулда сузиш беллашувида кумуш медалларни қўлга киритгандилар.

Расулжон Абдураҳимов шунингдек, параллел тўсин машқларида ҳамда яккалик кўпкурашда бронза медалларини қўлга киритди. Шунингдек, ёш таэквондочимиз Зуҳра Тожиматова (46 кг. гача), юнон-рум курашчиларимиз Муҳаммадқодир Расулов (60 кг) ҳамда Аброр Атабоев (67 кг), енгил атлетиканинг найза улоқтириш баҳсларида Наргиза Қўчқорова бронза медаллари соҳиби бўлдилар.

Ислом бирдамлиги ўйинларининг бугунги дастурида камондан отиш бўйича вилоятимиз вакилларидан Зиёда Абдусатторова ҳамда Зебинисо Абдусатторовалар баҳс олиб боришади.






Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook, Telegram, Facebook, YouTube, Instagram