Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич
Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
.
.
Сайтни бахолаш
Ишонч телефонига берилган бахолар
КЎМИРДАН ФОЙДАЛАНИБ ОҲАК МАҲСУЛОТЛАРИ ИШЛАБ ЧИҚАРУВЧИ РЕСПУБЛИКАДАГИ ИККИНЧИ КОРХОНА ТОШЛОҚ ТУМАНИДА ФОЙДАЛАНИШГА ТОПШИРИЛДИ
2022-08-16 18:00:41 200
“Янги Ўзбекистонда эл азиз, инсон азиз” шиори остида нишонланаётган Республикамиз мустақиллигининг 31 йиллиги байрами олдидан бугун Тошлоқ туманида "Asia Sino Lime" МЧЖ ҚКнинг очилиш маросими бўлиб ўтди. Кўмирдан фойдаланиб оҳак ишлаб чиқарувчи ушбу республикадаги иккинчи корхонанинг фойдаланишга топшириш тадбирида вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров ҳамда вилоят прокурори Бахтиёр Исмоилов иштирок этдилар.
Вилоят ҳокими оқсоқоллар ва корхона таъсисчилари билан бирга рамзий тугмани босиб, лойиҳа қиймати 34,1 миллиард сўм бўлган “Asia Sino Lime” корхонаси фаолиятини ишга туширди. Жамоатчилик вакиллари билан ишлаб чиқариш жараёнини кўздан кечирди.
Ёш тадбиркор Абдуҳалим Шакиров ташаббуси билан тумандаги "Келажак-2" кичик саноат зонасида барпо этилган Ўзбекистон-Хитой қўшма корхонасида йилига 43 минг 200 тонна оҳак ишлаб чиқариш имконияти бор. Ишлаб чиқариш жараёнида Хитойнинг илғор технологияларидан фойдаланилади ва бу ерда газ ўрнига махсус кўмирдан фойдаланилади. Қолаверса, чиқиндисиз технологиялар ҳисобига маҳаллий хом-ашёдан тўлиқ маҳсулот олиниб, оҳактош ҳам ишлаб чиқарилади. Унга ички ва ташқи бозорда талаб юқори бўлиб, Фарғона водийсида оҳактошга бўлган эҳтиёжни таъминлаш билан бирга, қўшни давлатларга ҳам экспорт қилиш режалаштирилмоқда. Корхонада 30 га яқин иш ўринлари яратилди ва хитойлик мутахассислар ҳам ишчи-ходимларга ўз тажрибаларини ўргатишмоқда. Корхонани барпо этишда экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш талаблари тўла таъминланган.
Вилоят ҳокими шу ерда Тошлоқ тумани ҳудудида амалга оширилиши режалаштирилаётган иккиламчи қора метални қайта ишлаш, кўп турдаги пластмасса маҳсулотлари ишлаб чиқариш, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини қайта ишлаш ва болалар озуқалари ишлаб чиқариш, кабель ишлаб чиқариш лойиҳалари билан танишди. 2023 йил якунига қадар умумий лойиҳа қиймати 60 миллион долларга яқин ушбу корхоналарнинг ишга тушиши натижасида 600 дан зиёд янги иш ўринлари яратилади.
Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook,
Telegram,
Facebook,
YouTube,
Instagram