Шрифт ўлчами Ранг Расм

ВИРТУАЛ ҚАБУЛХОНА

ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР

НОРМАТИВ ХУЖЖАТЛАР

Очиқ маълумотлар (бюджет)

ОЧИҚ МАЪЛУМОТЛАР


“ЖАҲОНДА БЎЛМАСА МУАЛЛИМ АГАР, ҲАЁТ ҲАМ БЎЛМАСДИ ГЎЗАЛ БУ ҚАДАР!” – ФАРҒОНАДА УСТОЗЛАР МИЛЛИЙ ФОРУМИ БЎЛИБ ЎТДИ

×

 2022-08-17 17:55:43    959

PDF юклаш
Чоп этиш


Бугун Фарғона шаҳридаги “Афросиёб” тантаналар мажмуасида вилоятимизнинг илғор педагоглари, фан мутахассислари, таълим муассасалари раҳбарлари иштирокида 2022-2023 ўқув йили олдидан Устозлар миллий форуми бўлиб ўтди.

Ўтган ўқув йили давомида эришилган натижаларни таҳлилий сарҳисоб қилиш ва жорий йилда вилоят халқ таълими соҳаси олдида турган вазифаларни белгилаб олиш кўзда тутилган тадбирда вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров, вилоят прокурори Бахтиёр Исмоилов иштирок этдилар.

Тадбирни очиб берган вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров устозларнинг инсон ҳаётидаги муҳим ўрни ва ролига урғу бериб, илм ўргатиш, ёшларга таълим-тарбия бериш улуғ фазилат эканини таъкидлади.

Хайрулло Бозоров ўз сўзида Давлатимиз раҳбари бошчиликларида таълим соҳасида амалга оширилаётган ислоҳотлар, устозларнинг жамиятдаги ўрни, қадр-қимматини юксалтириш борасида олиб борилаётган ишлар моҳиятига алоҳида эътибор қаратди.

Ёшларнинг тарбиясида устозларнинг роли ҳақида тўхталган вилоят раҳбари, маърифатпарвар адиб Абдурауф Фитратнинг “Ҳар бир миллатнинг саодати ва иззати, албатта, шу халқнинг ички интизоми ва тотувлигига боғлиқ” деган сўзларини иқтибос келтириб, ёшларнинг юртимиз тараққиётига муносиб ҳисса қўша оладиган, чинакам ватанпарвар, меҳнатни қадрлайдиган инсонлар бўлиб етишишида ўқитувчиларга катта масъулият юкланишини айтди.

Республикамиз ҳудудларининг таълим сифати бўйича рейтингида Фарғона вилояти икки йил ичида 12-ўриндан 3-ўринга юксалганини мамнуният билан қайд этган вилоят ҳокими, бу вилоятимиз халқ таълими соҳаси вакилларининг сайъ-ҳаракатлари ва тинимсиз меҳнатлари, тизимда таълим сифати ва самарадорлиги, педагогларнинг сифат таркибини ошириш борасида қилинган ишларнинг натижаси эканини таъкидлади.

Ўтган ўқув йили давомида вилоятимиз ўқитувчилари ва ўқувчилари эришган салмоқли натижаларни таҳлил қилган вилоят раҳбари, қўлга киритилган ютуқлар билан чегараланиб қолмасдан, катта марраларни, мақсадларни белгилаш кераклигини, бунинг учун энг илғор хорижий тажрибаларни қўрқмасдан тадбиқ этиш зарурлигини қайта эслатди. Хайрулло Бозоров бошқа вилоятларнинг кўрсаткичларига қиёслаб эмас, жаҳоннинг таълим энг ривожланган давлатлари даражасини ўрнак олиб иш ташкил қилиш кераклигини таъкидлади.

Тадбирда таълим-тарбия тизимида алоҳида ўрнак кўрсатган, вилоятимизда таълим тизимини ривожлантиришга муносиб ҳисса қўшаётган, фаол, ташаббускор ва изланувчан, муносиб натижаларга эришаётган кўплаб таълим фидойилари вилоят ҳокимининг фахрий ёрлиқлари ва ташаккурномалари, совғалари билан тақдирландилар.

Вилоятимизнинг таниқли санъаткорлари иштирокидаги концерт дастури тадбир иштирокчиларига янада кўтаринкилик бағишлади.











Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook, Telegram, Facebook, YouTube, Instagram