Шрифт ўлчами Ранг Расм

ВИРТУАЛ ҚАБУЛХОНА

ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР

НОРМАТИВ ХУЖЖАТЛАР

Очиқ маълумотлар (бюджет)

ОЧИҚ МАЪЛУМОТЛАР


ЁШЛАР БОҒИНИНГ ОЧИЛИШИ ЁЗЁВОНЛИКЛАР УЧУН БАЙРАМГА МУНОСИБ СОВҒА БЎЛДИ

×

 2022-08-22 18:06:43    180

PDF юклаш
Чоп этиш


Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг 31 йиллик байрами арафасида Ёзёвон туманининг Хонобод маҳалла фуқаролар йиғинида туман ҳокимлиги ташаббуси билан 500 миллион маблағ сарфланиб, қисқа фурсатда ҳашар йўли билан бунёд этилган Ёшлар боғининг тантанали очилиш маросими бўлиб ўтди.

Ёшлар боғининг очилиши 31 нафар кичкинтойларнинг суннат тўйларига уланиб кетди.

Тадбирда вилоят ҳокимининг ўринбосари Хожиқўзижон Исақов, туман ҳокими Дилшоджон Жалилов, туман секторлари раҳбарлари, туман аҳли қатнашдилар.

Тантанада сўз олганлар кўпчиликнинг ҳиссаси билан қад ростлаган, ҳудуди салкам бир гектарли боғ кексаю-ёшнинг мароқли ҳордиқ чиқарадиган масканига айланишини ҳамда суннат тўйлари ўтказилаётган тўйболалар келажакда эл-юртга нафи тегадиган йигитлар бўлиши, олиму фузалолар бўлиб етишишларига тилак билдирдилар.

Тўйболаларга тўёналар, велосипедлар, ўйинчоқлар, ширинликлар совға қилинди.

“Янги Ўзбекистонда эл азиз, инсон азиз" шиори остида ўтказилган қўшалоқ байрамнинг бадиий қисмида таниқли ҳонандалар Абдужалил Қўқонов, Қиличбек Мадалиев, Дилфуза Исмоилова юртдошларимиз хизматида бўлишди. Сўз устаси Абдураҳмон Сиддиқов нафақат қизиқчилиги билан балки қўшиқ куйлаб ҳам барчага кўтаринки кайфият улашди.







Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook, Telegram, Facebook, YouTube, Instagram