Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич
Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
.
.
Сайтни бахолаш
Ишонч телефонига берилган бахолар
РИШТОНДА ВИЛОЯТДАГИ ПАХТА-ТЎҚИМАЧИЛИК ВА ҒАЛЛАЧИЛИК КЛАСТЕРЛАРИ РАҲБАРЛАРИ ҲАМДА ФЕРМЕРЛАР УЧУН КЎРГАЗМАЛИ СЕМИНАР БЎЛИБ ЎТДИ
2022-08-23 16:57:06 769
Бугун вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров вилоят секторлари раҳбарлари билан бирга Риштон туманида бўлиб, пахта терими олдидан ғўза майдонларини дефолиациялаш ишларини амалга ошириш, жорий йилги пахта йиғим-терими мавсумини уюшқоқлик билан ташкил этиш, етиштирилган ҳосилни нес-нобуд қилмасдан ўз вақтида ва сифатли йиғиб-териб олиш, шунингдек, очиқ майдонларга ва ғўза қатор ораларига ғалла экишни ўз вақтида ва сифатли ўтказиш масалаларига бағишланган кўргазмали семинарда иштирок этди. Тадбирда вилоят қишлоқ хўжалиги соҳаси масъуллари, туманлар секторлари раҳбарлари, пахта-тўқимачилик ва ғаллачилик кластерлари раҳбарлари, фермерлар ҳамда дахлдор мутасаддилар, оқсоқоллар иштирок этдилар.
Риштондаги “Ruso'zbekteks” МЧЖ пахта-тўқимачилик кластерига қарашли Риштон пахта тозалаш заводи ҳудудида бўлиб ўтган тадбирда дастлаб юқори ҳосилдор чигит ва қишлоқ хўжалиги экинлари уруғлари, кимёвий ўғитлар намуналари, техникалардан иборат қишлоқ хўжалиги кўргазмаси кўздан кечирилди. Очиқ майдонда хориждан келтирилган замонавий ғалла экиш сеялкаси ёрдамида ғалла экиш намойиш қилинди. Семинар иштирокчилари “Ruso'zbekteks” пахта-тўқимачилик кластери қошида бир йил ичида ташкил этилган машина-трактор парки ҳамда у ерда қишлоқ хўжалиги техникаларини таъмирлаш ва замонавий лазерли жиҳозлар ёрдамида агрегатлар тайёрлаш жараёнлари билан танишишди. Шунингдек, ҳудуддаги пахта майдонида дефолиация қилиш тадбирлари ўрганиб чиқилди.
Тадбирда сўз олган вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров, жорий йилда вилоятдаги пахтачилик кластерлари чигит экиш мавсумидан бошлаб ҳозиргача уюшқоқлик билан иш ташкил этиб келишаётганини таъкидлаб, фермерларга йил давомида минерал ўғитлар ва ёқилғи-мойлаш материаллари, зарурий техникалар ўз вақтида етарли даражада етказиб берилганини қайд этди. Пахта йиғим-теримига киришиш олдидаги сўнгги агротехник тадбирларни тўғри амалга ошириш мўл ҳосил гарови бўлишига эътибор қаратган вилоят раҳбари, ғўза майдонларини дефолиациялашни ғўзанинг биологик етилганлигига қараб ўз муддатида ва сифатли ўтказиш, қўлланиладиган дефолиантларни тўғри танлаш бўйича кластер раҳбарларига ўз тавсияларини берди.
Мавсумда теримчи ва ҳашарчиларга етарли шарт-шароит яратиш, меҳнатга ҳақ тўлаш масалаларига алоҳида тўхталган вилоят ҳокими, теримга муайян меҳнат билан банд бўлмаганлар ва кўнгилли ҳашарчиларни фақатгина фуқаролик-ҳуқуқий тусдаги шартномалар асосида жалб этилиши лозимлигини қайд этди. Пахта теримида қатнашадиган теримчиларга кунлик иссиқ овқат ташкил этиш, уларни фартук, тарози билан таъминлаш, терим пули ҳар беш кунда тарқатилишини, имкониятдан келиб чиқиб кунлик пул тўланишини йўлга қўйиш, мавсумда муносиб иштирок этган теримчиларни кластерлар томонидан қўшимча рағбатлантириш каби масалаларда кластерлар раҳбарларига алоҳида масъулият юклаган вилоят ҳокими, тўловларда муаммо бўлмаслиги учун банклар томонидан кластерларга етарлича кредит маблағлари тақдим этилишини маълум қилди.
Хайрулло Бозоров хорижда ишлаб чиқарилган ғалла экиш сеялкалари, маҳаллий мосламалардан кўра камроқ уруғ экиб, сезиларли даражада юқори ҳосилдорликни таъминлаётганига эътибор қаратиб, кластерлар раҳбарларига бундай техника воситаларини лизинг асосида сотиб олиш бўйича тавсия берди. Вилоят ҳокими шунингдек, ҳар бир кластер қошида “Ruso'zbekteks” МЧЖ кластери мисолида қишлоқ хўжалиги техникаларини таъмирлаш ва агрегатлар тайёрлаш устахонаси ташкиллаш бўйича кўрсатма берди.
Вилоят ҳокимининг ўринбосари Алибек Турсунов вилоятимизда 2022 йилда 82 минг 80 гектар майдонда пахта ҳосили етиштирилаётганини айтиб, бунинг учун 14 та туманда 12 та пахта-тўқимачилик кластерлари билан мавсум давомида амалга оширилган ишлар, вилоятда пахта йиғим теримига тайёргарлик жараёнлари, кутилаётган пахта ҳосилдорлиги, кластерлар фаолиятини такомиллаштириш бўйича қилиниши лозим бўлган ишлар юзасидан ўз фикрларини билдирди. Риштон тумани ҳокими Суфхонжон Солиев туманда пахтачиликда кластер билан ҳамкорликда иш ташкил этиш, аҳоли бандлигини таъминлашда “Ruso'zbekteks” МЧЖ пахта-тўқимачилик кластерининг тутаётган ўрни, пахтани қайта ишлаш ва тайёр маҳсулот ишлаб чиқариш бўйича амалга оширилаётган лойиҳалар ҳақида маълумот берди.
Шунингдек, семинар давомида очиқ майдонларга ва ғўза қатор ораларига ғалла экишни ўз вақтида ва сифатли ўтказиш, экин майдонларини фосфорли ва калийли ўғитлар билан ўғитлаш бўйича чора-тадбирлар ҳам келишиб олинди.
Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook,
Telegram,
Facebook,
YouTube,
Instagram